ИШТИХОНДА ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги  “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида  Давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ4254-сонли  қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими фаолиятини самарали ташкил этиш борасида бир қатор вазифалар амалга оширилди.

        Республика Ветеринария ва чорвачиликни  ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи А.Абдусолиев, Самарқанд вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғи Э.Тошмуродовлар Иштихон туманига ташриф буюриб туман миқёсида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида, туманда янги ташкил этилган “Арабхона” ветеринария ва сунъий уруғлантириш пунктида бўлди. Ташриф буюрувчилар маҳаллий мутахассислар билан учрашиб ўзаро фикр алмашишди. Туманда ветеринария ва санитария ҳолатини яхшилаш, сунъий уруғлантириш, профилактик тадбирларни тўлиқ ўтказилиши белгиланган режа асосида амалга ошириш, деҳқон-фермер хўжаликлари чорвасига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида тавсиялар берилди.

        Туманда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган деб айта оламиз. Шуни таъкидлаш ўринлики  бу борада йиллар давомида туман ҳудудида юқумли касалликлар қайд этилмаган. Энг муҳими деҳқон-фермер хўжаликлари чорвасига хизмат кўрсатувчи уч жойда- “Янгикент”, “Қирқйигит”, “Арабхона” ветеринария ва сунъий уруғлантириш участка пунктлари ташкил этилган бўлиб барча зарурий анжомлар билан таъминланган ҳолда ўз фаолиятини бошлади.

   -Янги 2021 йилдан хизмат кўрсатадиган участкалар сони 20 тага етказилади,-деди тадбирда иштирок этган Иштихон туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Раббимов.

 

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM