ЭГАРЧИ ҚИШЛОҒИ  ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН АВТОБУС ҚАТНОВИ  ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон тумани Хонақа МФЙ Эгарчи қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолидан ҳудуддаги  ўқувчиларни мактабга қатнаши учун “Эгарчи қишлоғи-Митан қўрғони маркази” йўналишига  режали автотранспорт қатновини йўлга қўйиб бериш бўйича туман ҳокимининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасига илтимоснома тарзида мурожаат қилинган эди.

   Мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги маъсул ходимлари масалани қисқа вақт ичида ижобий ҳал этди.

Бу ишда, Эгарчи қишлоғи истиқомат қилувчи тадбиркор Мамаражаб Ўринов ўзига тегишли бўлган автотранспорт воситаси орқали ўқувчиларни маткабга қатнашида амалий ёрдам берадиган бўлди.                                 

Жорий йилнинг 24 ноябрь санасидан бошлаб Эгарчи қишлоғида истиқомат қилувчи  мактаб ўқувчилари Митан қўрғони марказига ҳар куни эрталаб соат 8:00 да мактаб ўқувчиларини маҳалла фаолларининг иштирокида ўқувичлар бир жойга жамланиши ва бириктирилган автотранспорт воситаси орқали мактабларга олиб борилиши ташкил этилди. Хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини назорат қилиниши, мактаб директорлари ҳамда маҳалла раиси маъсул этиб белигиланди.

 Эслатма: тумандаги ҳар бир фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолдирилмайди. Ижтимоий тармоқларда инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ахборотни тарқатиш қонун билан тақиқланган. Шу муносабат билан ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиришда эътиборли бўлишингиз сўралади.  

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM