“ВАТАНПАРВАРЛИК КАРВОНИ” ИШТИХОН ТУМАНИДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

          Ватанпарварлик карвонининг навбатдаги манзили Иштиҳон тумани бўлди. Эрта тонгдан Самарқанд шаҳридан сафарга отланган ҳарбий хизматчилар аҳолига хуш кайфият улашиш, ёшларга ватанпарварлик туйғуларини сингдиришни мақсад қилди.

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги умумтуаълим мактабларида “Ватанпарварлик-мардлик, шижоатдир!” шиори остида “Ҳарбий ватанпарварлик карвони” тантанали тадбири ташкил этилди.
       Биринчи манзил Иштихон тумани ҳалқ таълими бўлимига қарашли 74-умумтаълим мактабида бўлди.  Ўқувчи-ёшлар ва маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда бу таълим масканида биринчи марта ҳарбий ватанпарварлик карвони меҳмон бўлмоқда. Кўзларида қувонч билан ҳарбийларни қарши олаётган ёшлар, ҳарбий акаларига бўлган қизиқишларини ёшира олмаётган болажонлар меҳмонларни пешвоз кутиб олди.

Тантанали тадбирда қурол-аслаҳалар кўргазмаси, қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар, ҳарбий ҳизматчилар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Навбатдаги манзил 29-умумтаълим мактаби бўлди. Бу таълим масканида хам ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари катта таассурот уйғотди.

– Бундай тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, ёшлар орасида ҳарбий касбга бўлган ҳавас ва қизиқишлар ортиришга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи капитан Ҳусан Ғозиев.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM