СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ –ҲАЁТ ТАРЗИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.

COVID-19 коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, бугунги пандемия орамиздан кўплаб фуқароларимизни бевақт дунёдан кўз юмишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида, алоҳида ПФ-6099 сонли фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш ва соғлом урмуш тарзини, аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, Самарқанд вилоят Норкология диспансерининг врачлари  Наргиза Кенжаева, Гулчеҳра Жалилова, Ғўлом Равшановлар тумандаги 1-умумьтаълим мактаби биносида бўлиб туман аҳолиси тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказди. Мутахассислар ичкиликнинг салбий оқибатлари ва келиб чиқиш сабаблари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.   

   Ичкиликбозлик, кашандалик ва психотроп дори воситаларни истеъмол қилган инсонларнинг ҳаёт тарзи, оқибатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар орқали кенг жамоатчиликка намойиш этилди.

 Тадбирда, Самарқанд вилоят Кенгаси депутатлари Ярашев Улуғбек, Феруза Тоғаева, Иштихон туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Олимжон Хўжамов, Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими ва туман ИИБ  ходимлари иштирок этишди.

Тарғибот тадбири савол-жавоб ва фикр мулоҳазалар асосида бўлиб ўтди.

 

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM