O’zLiDeP СИЁСИЙ КЕНГАШИ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ "MAROQAND SIFAT TEXTILE"ДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кластер усули жаҳон тажрибасида синовдан ўтган ва муваффақият қозонган усулдир. Президентимиз ташаббуси билан технологик, пахта-тўқимачилик, кўп тармоқли саноат, чиқиндиларни комплекс бошқариш, ёш тадбиркорлик, тоғ ва тоғ туризми, тери хомашёсини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат, саноатлашган чорвачилик, давлат-хусусий илмий кластерларини барпо қилиш бўйича амалий ишлар мамлакатимизда давом этмоқда.
Шунда амалий тадбирларда бири Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги йирик тўқимачилик корхонаси - "MAROQAND SIFAT TEXTILE" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP  фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур корхонада бўлиб, иқтисодий имкониятлар, иш жараёнлари ҳамда  ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Корхонада айни пайтда 600 нафарга яқин маҳаллий йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Бу ерда пахтани қайта ишлаш қувватларидан унумли фойдаланган ҳолда йилига 2000 тоннадан зиёд ип калава тайёрланиб, таъминотчиларга етказиб берилмоқда.
Маълумки, корхонда партия аъзолари ва хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда. O’zLiDeP  фракцияси раҳбари А.Хаитов бу хақда фикр билдирар экан, партия аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштириш учун тўқимачилик мажмуасида бошланғич ташкилоти очиш ҳақидаги ёшлар таклифини қўллаб-қувватлади.
- Корхонамизда сиёсий етук, шижоатли ва ташаббускор ёшлар жуда кўп дейди, - "MAROQAND SIFAT TEXTILE" масъулияти чекланган жамият директори  Шерали Хусанов. – Агар бошланғич партия ташкилоти теварагида улар бирлашишса, нафақат меҳнат унумдорлиги, иш сифати юксалади, балки жамоадаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва эртанги кунга ишонч ҳамда интилиш кучаяди. Албатта, ёш саноатчиларимиздан бундай таклиф чиқиши уларнинг сиёсий онги ва тафаккури юксалиб бораётганидан далолат бериб турибди.
Корхонада меҳнат қилаётган 100 нафардан зиёд йигит-қиз янги очилажак бошланғич партия ташкилотига бирлашиш истагини билдиришди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM