Иштихон туманининг 2021 йилги ҳудудий дастури ишлаб чиқилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун, Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг   навбатдаги – йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни, туман Кенгаши  раиси Ш.Негматов бошқариб борди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Боқиев Фарҳод Эсонович, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, масалага алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Сессия кун тартибидаги масала, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисида бўлди.

Сессияда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган Иштихон туманининг ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш, қонун қа қонуности ҳужжатларида белгилаб берилган маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш ҳамда муҳокама қилиб бориш масалалари 2021 йилги иш режаларида акс эттирилишини ҳамда бажарилишини таъминлаш;

ҳар чорак якуни бўйича ҳудуларда камбағалликни қисқартиришга оид манзилли дастурларнинг ижроси юзасидан ҳоким ва сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиб бориш;

“темир дафтар”, “аёллар дафтари” ҳамда “ёшлар дафтари” бўйича чора-тадбирлар дастурларининг маҳаллий ижро органлари раҳбарлари томонидан ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш бўйича қарор қабул қилинди ва маъсулларга вазифалар юклатилди.

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM