ИШТИХОНДА 78 ЛОЙИХА  АСОСИДА, ҚИЙМАТИ 75,0 МЛРД СЎМЛИК  2500 ГЕКТАР ЛАЛМИ ЕР МАЙДОНЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА КИРИТИЛАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори, Раимжон Бобоев Иштихон туманида бўлиб,  туманда фаолият юритаётган ташаббускор узумчилик, пахта-ғалла фермер хўжалик вакиллари билан семинар ўтказди.

Семинарда, Раимжон Бобоев  томонидан,  ердан унумли фойдаланиб, қишлоқ хўжалигига янги иннавацион усуллардан  фойдаланган ҳолда, янги ғоя ҳамда дастурлар билан ишлаш,  қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича томчилатиб сўғоришни тўлиқ йўлга қўйилиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, риовжланган мамлакатларда юзага келаётган озиқ-овқат ҳафвсизлиги, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун сув насосларини ўрнатиш, ҳосилдор уруғ ва кўчатлардан фойдаланиш   бўйича таклифларини билдирди.

Барчамизга маълумки туманимиз Аграр соҳага ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда умумий ер майдони 72 минг гектарни ташкил қилиб, шундан қишлоқ хўжалигида 18099 гектари суғориладиган майдонлардан иборат, ушбу ер майдонларидан 2021 йил ҳосили учун 8595 гектарига пахта
7380 гектарига бошокли дон, 348 гектарига сабзавот, 20 гектарига картошка, 70 гектарига полиз, 384 гектарига дуккакли, 150 гектарига мойли экинлар, 1152 гектар ер майдонлар чорва молларига озуқа манбайи сифатида фойдаланишга ажратилган.

Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов: бизга маълумки, бугунги кунда ҳам нафақат юртимизда балким дунё миқёсида глобал муаммо бўлиб, турган пандемия давом этмоқда, бу эса аҳолининг энг асосий муаммоларидан бири бўлаётган озиқ-овқат таъминотини таъминлашдан иборатдир. Ушбу   пандемия шароитларидан келиб чиқган ҳолда ахолининг озиқ-овқатга бўлган таъминотини яхшилаш мақсадида, туманда ҳам 2021 йилда Қишлоқ хўжалиги соҳасида аниқ режалар асосидаги ишларни олиб бормоғимиз лозим.

 

     Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Раббимов: бугунги кунда, туманда фойдаланишдан чиқиб кетган лалми ҳайдаладиган ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида 78 лойиха ташаббускорлар томонидан қиймати 75,0 млрд сўмлик жами 2500 гектар лалми ер майдонларни фойдаланишга киритиш режаси ишлаб чиқилди. Ушбу ер майдонларнинг 1050 гектарига токзор, 57 гектар боғзор, 300 гектар полиз, 210 гектар мойли экинлар, 743 гектар дуккакли ҳамда 140 гектар озуқа экинлар экиш режалаштирилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган лойихаларнинг амалга оширилиши натижасида 2649 нафар янги иш ўринлари яратилишга эришилиши айтилди.

2021 йилда ҳам қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда 99 та ташаббускорлар томонидан 41,0 млрд сўмлик лойиҳаларда жами 1757 гектар яъни 1100 гектар пахта майдонларда ҳамда 600 гектар узум ва 57 гектар лалми ер майдонларида боғзорларни томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, бунинг натижасида 42 млн м3 сувни тежаш имконияти яратилади.

 

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM