ИШТИХОНЛИК  ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИЛМОҚДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон туман ҳокиминининг ўринбосари Шерзод Ибрагимов раҳбарлигида ишчи гурух ўз ишини бошлади.  Тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида вилоят бўйича намунавий тарзда “Ёшлар дафтари”га киритилган 30 нафар ёшлар ўз қизиқишлари бўйича тадбиркорликка ўқитиш бошланди.  Бунда соҳа мутахассислари,  муваффақиятга эришган тадбиркорларни жалб этган ҳолда, ёшларда тадбиркорликка мотивация уйғотиш ғар бир йўналиш бўйича аниқ тушунчалар бериб, уларни тадбиркорликка тўғри йўналтириш вазифа этиб белгиланган. 

    Ўқишни илк кунида, туман ҳокимлиги, Савдо саноат палатаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тижорат банклари, Ёшлар ишлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, ходимлари томонидан тадбиркор бўлиш истагида бўлган ёшларга ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича таклифлар берилади.

Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга “сертификат” берилиб келажакдаги фаолиятини бошлаши учун бир қанча енгилликлар берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 декабрь куни «Ўзбекистон ёшлари форуми»да «Ёшлар: 1+1» тамойили асосида ҳудудлардаги ўқув марказларида уюшмаган ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

 

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM