ТОЙТУЁҚ МАҲАЛЛАСИГА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ  ТАШРИФ БУЮРДИ. ХЎЖАҚЎРҒОН ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 

Иштихон туманининг энг чекка ҳудудлари ободонлаштирилмоқда. 3-сектор  ҳудудидаги “Тойтуёқ маҳалла фуқаролар йиғини “Хўжақўрғон” қишлоғида 2021 йилнинг февраль ойи учун инфратузилма ҳолатини яхшилаш, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан иш режа ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда, Тойтуёқ МФЙда 600 та хондонда, 3102 нафар аҳоли истиқомат қилиб, Хўжақўрғон туманнинг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланади.

 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни ташкил этиш ва  мувофиқлаштириш юзасидан туман ҳокимлиги ҳузурида доимий ишчи штаб тузилди.

   Бугун ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев, вилоят прокурори Равшан Машарипов ташриф буюриб қишлоқдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларда бўлиб уларнинг яшаш шароитлари билан танишди. Жумладан, бир хонадонда 11 нафар оила-аъзолари бўлган Ҳайдаров Қаҳрамоннинг хонадонида бўлиб уларнинг яшаш шароитлари билан танишди. Хонадонга озиқ – овқат маҳсулотлари берилди,  Ҳайдаров Қаҳрамоннинг икки келинига тикиш машинаси ва пишириқ печи берилиб, уларнинг даромад топиш манбаи яратилди. Яъна 2 нафар фуқарога ўзини – ўзи банд қилиш эвазига тикиш машиналари бепул берилди.

Тикиш машинаси берилган Махматқулова Зулфия шундай дейди: бугун эрта тонгда уйимиз ёнида техникалар тўпланиб ишлар олиб борилаётганди. Туман ИИБ бошлиғи ва ҳокимият вакиллари келиб, қандай ёрдам кераклиги ҳақида сўрашди, ёрдам беришини айтди. Мана уйимни оқлаб, томорқамизни трактор билан ҳайдаб берди, уйимнинг кириш эшикларини алмаштириб беришди. Ўзимга эса тикиш машинасини бепул берди. Тўғриси кутилмаган ташриф ва эътибордан мамнун бўлдим.

Ҳақиқатдан ҳам бугун Хўжақўрғон қишлоғининг қанча оилаларида ўзгача кун. Уларнинг ниятлари бирин – кетин амалга ошмоқда.   

 Бундан ташқари тумандаги сектор ва ташкилот раҳбар ва ходимларини жалб этган ҳолда ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.  

        *12 та оғир аҳволда яшаётган хонадонга озиқ-овқат махсулоти берилди,

  • аҳоли хонадонлари ва дарахтларни оҳаклаш учун 2 тонна оҳак эритилди ва 45 та хонадон ва 500 та дарахтлар оҳакланди,
  • 34 та хонадоннинг томорқаси ағдарилди,
  • Туман Ободонлаштириш ва Йўл қурилиш корхонаси томонидан 100 нафар ходим иштирок этди;
  • Ветеринария бўлими ходимлари 24 та хонадондаги ҳайвонларни кўрикдан ўтказди  ва эмланди;
  • Иштихон туман ИИБ ЙҲХБ ва Йўл қурилиш корхонаси томонидан 22 та махсус техникалар жалб этилди;
  • 1,4 километр тупроқли йўлга тош ётқизилиб, техника ёрдамида текисланди
  • 51 та хонадонларининг хавфсизлиги қоидалари, ис гази ва 22 та хонадонда дудбуронлари тозаланди.
  • Туман тиббиёт бирлашма шифокорлари томонидан 34 та хонадондан 65 нафар фуқаро бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди;

Шунингдек, томорқалар баҳорги мавсумга тайёрланди ва мевали кўчатлар экилди, қишлоқ кўчалари обод қилинмоқда, банк ходимлари томонидан кредит ва субсидиялар бериш орқали аҳоли даромад манбаига эга бўлмоқда.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM