ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА АСБОБ-УСКУНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

        Маълумки, аҳолининг эҳтиёжманд, ёрдамга мухтож қатламининг рўйхатини шакллантириш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилган эди.

       Мазкур рўйхатга киритилган оилаларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик жалб қилиш, ўз-ўзини банд қилиш орқали уларни даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш бош мақсад қилиб белгиланди.

Тумандаги тўртта сектор қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлари ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг эҳтиёжларини бевосита ўрганишди.

        Жумладан, бугун тумандаги 1 сектор ҳудудидаги Халқобод МФЙда бўлиб ўтган тадбирни  нуронийлар очиб берди. Сўнг, туман ҳокими ўринбосари Ш.Ибрагимов, 4 сектор раҳбари Б.Тошқулов нутқ сўзлади.

Дастлаб, тумандаги касб –ҳунарга ўқитиш мактабларида бир ҳафта давомида тадбиркорликдан таълим олган 71 нафар йигит – қизлар ўқув курсларини тугатганлиги ҳақида сертификатлар беришдан бошланди.

Халқобод МФЙ ҳудудида яшовчи 3 та дафтардаги жами 123 та ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, 10 турдаги жами 123 асбоб-ускуналар ва 17 та газ баллонлари ўз эгаларига топширилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги хонадонларга 3 миллион сўм моддий ёрдам пуллари берилди.

    Бундан ташқари туман ҳокимининг сайёр қабулларида 18 нафар фуқаролардан тушган мурожаатлар юзасидан, 16 та асбоб-ускуналар ҳам  эгаларига берилди.

    Халқобод МФЙ Шалдироқ қишлоғида истиқомат қилувчи Тўлқин Турсунов  оилали, икки нафар фарзанди бор. Аммо ўзи ва турмуш ўртоғи ишсиз бўлганлиги сабабли “темир дафтар”га киритилган. Тўлқин Турсунов ҳар йили баҳор мавсумида қишлоқ аҳолисининг томорқасига қўл кучи билан ишлов бериб даромад топган. Туман ҳокими Шуҳрат Негматов унинг хонадонида бўлганида мотокультиватор берилишини сўрайди.

  • Туман ҳокими илтимосимни эътиборга олиб бугун менга мотокультиватор берилди. Энди меҳнат самародорлиги ошиб оилага келтирадиган даромадим ҳам кўпаяди. Мен ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан жуда миннатдорман.

   Ҳудди шундай, 4 сектор ҳудудидаги Зарбулоқ МФЙ аҳолисининг учала дафтарга киритилган фуқароларига ўз-ўзини банд қилиши ўрганиш натижасида маълум бўлган 107 нафар фуқароларга 8 турдаги 107 та асбоб-ускуналар берилди. Сектор раҳбарининг қабулларида мурожаат қилган 12 нафар фуқароларга ҳам асбоб-ускуналар топширилиб уларнинг бандлиги таъминланди.

Амалга оширилаётган ишлардан бош мақсад, темир дафтарга тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда бир аъзосини иш билан таъминлаб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқаришдир.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM