ИШЧИ ГУРУҲИ 36 УМУМТАЪЛИМ МАСКАНИДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

     Муҳтарам юртбошимиз томонидан мамлактимизда таълим сифати ва кадрлар масаласига муҳим эътибор қаратмоқда. Уларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш  борасида босқима-босқич амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида, Фарғона вилоятига бўлган ташрифидаги нутқида ҳам тўхталиб ўтди.

     Лекин барчаси “кўнгилдагидек”-деб айтоламизми? Бугун Иштихон туман ҳокими ўринбосари Ш.Ибрагимов, О.Тожихонов, маҳаллий мухбирлар ва ҳокимликнинг бошқа вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи туман ХТБга қарашли 36-умумтаълим мактабидаги дарс жараёнлари, ўқувчилар давомади, ҳудуднинг тозалиги билан танишиш мақсадида таълим даргоҳида бўлдилар.

    Дастлаб, ишчи гуруҳи аъзолари дарс жараёни тугаш вақтида 10 “А” синфида бўлаганларида, хонадаги ўқувчилар ўтирган стуллар сони 25 тани, лекин ўқувчилар рўйхати бўйича синфда 30 ўқувчи борлиги аниқланди. Она тили, адабиёт ўқитувчиси Мамадиёрова Нилуфар эса 2 соат(ўқув соати) давомида дарс ўтган бўлсада, синф журналида давомадни қилмаган. Ўқитувчи учун дарс вақтида, ўқувчисининг “келган”  ёки “келмаганлиги” муҳим эмасдек гуё.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Сирожиддинов Шомурод  дарс вақтида синф журнали йўқлиги, 26 нафар ўқувчидан 20 нафари дарсга қатнашаётганини билдирди.

     Биз бировни “оқ”, бировни “қора” дейиш фикридан йироқмиз, бунга соҳа мутхассислари эътибор қаратишади. Лекин фарзандимиз дар  Фақатгина ишониб Мактабни ён-атрофини кўздан кечирганимизда, тамаки ва полителен қолдиқларини ҳар ерда учратдик.

     Биз фарзандларимизни таълим олиши, уларни ҳақиқий илмли инсонлар бўлиб етишишида ўқитувчиларнинг ўрни муҳим эканлиги, доимо ёдимизда бўлмоғи лозимдир.

ЮСУФ АБДУРАЙИМОВ

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM