ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ХОНАДОНЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳолига қулай шароитлар яратиш, уларни муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш  муҳим вазифа этиб белигиланган. Хонадонма-хонадон юриб ўрганилганда, Қайирма маҳалласи аҳолисинингасосий муаммоларидан бири сифатида газ баллонлари етишмаслиги аниқланди. Бунинг натижасида, бугун Қайирма маҳалласига суюлтирилган газ баллонлари келтирлиб,  аҳолининг эҳтиёжманд қисмининг мурожаатлари инобатга олинган ҳолда, 105 дона газ баллонлари 4-сектор раҳбарининг назорати остида топширилди, хужжатлар эса шу ернинг ўзида расмийлаштирилди.

  Ундан ташқари, ёғингарчилик бўлишига қарамасдан, ободончилик ишлари бугун ҳам давом эттирилиб, махсус техникалар ёрдамида ҳуддуддаги ички тупроқли йўлларга шағал тушалди, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Эҳтиёжманд, ногирони мавжуд бўлган хонадонларнинг томорқалари махсус техника ёрдамида ҳайдаб берилиб, хонадон эгаларининг экин экиш орқали   даромад олиш манбайи яратилмоқда.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM