“САМАРҚАНД БАРАКА ЧЕВАРЛАРИ” 150 нафар опа-сингилларимиз доимий иш ўрнига эга бўлишади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кейинги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий бир қисми сифатида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати мажмуаларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кенгайтириш бўйича салмоқли ишлар қилинди.

Бугун Митан шаҳарчасидаги Қўчқор Қаршиев маҳалласи худудида “Самарқанд барака чеварлари” МЧЖ енгил саноат корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Корхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими Шухрат Негматов ҳам иштирок этди. Туман ижтимоий-иқтисодий ҳаёти учун муҳим бу воқеа билан барчани қутлади:

- Мана бугун туманимизда яна бир енгил саноат корхонаси иш бошлади. “Самарқанд барака чеварлари” корхонасининг очилиши муносабати билан туманимизда истиқомат қилаётган 150 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз доимий иш ўрнига ва даромад манбаига эга бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керкки, ушбу хайрли ният ва узоқни кўзлаб амалга оширилаётган режалар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, қишлоқларимизга саноатни олиб кириш, она заминимизда етиштирилаётган маҳсулотларни шу ернинг ўзида қайта ишлаш ва истеъмолчиларга тайёр маҳсулот  етказиб бериш, шу йўл билан аҳолининг даромадларни янада ошириш, фаровонлигини таъминлашдек улуғ мақсадлар мужассамдир.

“Самарқанд барака чеварлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 3 миллиард 910 миллион сўмлик қурилиш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Ушбу корхона тўла қувват билан иш бошлагач 150 нафаргача опа-сингилларимиз доимий иш ўрнига эга бўлишади.

Бундан ташқари тадбиркор  Ҳусниддин Абдураҳмонов рахбарлигидаги “Дониёрбек Шухрат ўғли” оилавий корхонасининг саъй ҳаракатлари билан ушбу мажмуанинг узвий давоми сифатида 2 миллиард 90 миллион сўмлик маблағ хисобига қўшимча равишда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, сервис ва савдо мажмуаси қурилилди. Бунинг натижасида яна 30 нафар янги иш ўринлари яратилади.

 Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ишга қабул қилишда “Аёллар дафтари” ва  “Ёшлар дафтари” рўйхатида бўлган фуқароларни жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM