ИШТИХОНЛИК ОТА АЛИМЕНТ УЧУН 113 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

    Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг қарори билан фуқаро О.Ш.дан ундирувчи С.Х.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро О.Ш. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги кунда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг Иштихон туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор О.Ш. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, вояга етгунигача ҳисоблаб 113 млн. 479 минг сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM