1995 йил 18 феврал Ўзбекистон “Адолат” Социал – демократик партияси ташкил топган кун.
Бугун, ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” Социал – демократик партияси Иштихон туман Кенгаши томонидан мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, туман марказий кутубхонасида 6 ва 8-синфлар ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз”, 9 ва 11-синфлар ўртасида “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзуида иншолар танлови ўтказилди.
Бундан ташқари, “Адолат” Социал-демократик партияси туман Кенгаши раиси Ш.Астанов томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда, туман Иқтисодий ишлар бўйича суд раиси Н.Умаров, туман ИИБ терроризм ва экстермизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили Ш.Шайманов, туман Адлия бўлими бошлиғи И.Еткиров, туман Кенгаши коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш доимий комиссияси раиси М.Раҳимовлар томонидан тумандаги 33,84 умумтаълим мактаблари ва 1-ИДУМ ўқувчиларига “Коррупциясиз тараққиёт сари” мавзусида очиқ дарс ва давра суҳбатлари ўтказилиб, коррупцияга оид қонун хужжатлари, унинг оқибатлари ва келиб чиқиш тарихи ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Тадбир сўнгида, иншолар танловида ғолиб бўлган 31 нафар ўқувчилар ҳамда 14 нафар қатнашчилар вилоят “Адолат” Социал демократик партияси вакиллари томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати