ИШТИХОНДА ҲАР 10 ГЕКТАР ЭКИН ЕРИДАН 1 ГЕКТАРИ ЁШЛАРГА АЖРАТИЛАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

    Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус амалга оширилмоқда.

     Бугун Иштихон туманидаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан учрашув ташкил этилди. “Очиқ мулоқот” шаклида бўлиб ўтган учрашувда, дастлаб туман ҳокими 1-сектор раҳбари Шуҳрат Негматов кириш сўзи билан бошлаб, туманда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари доирасида белгиланган устувор вазифаларни тарғиб этиш бўйича, 2021 йилда  туманда ёшлар билан ишлашга оид амалга оширилиши режалаштирлган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Тадбирда иштирок этаётган ёшлар томонидан сектор раҳбарларига муаммо ва таклифлар билдиришди.

 

       Иштихон туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда сарфланадиган маблағлар жами 36 миллард 65 миллион 600 минг сўмни ташкил этади. Жумладан, республика бюджетидан 9 миллард 10  миллион сўм, маҳаллий бюджетдан 3 миллард 219 миллион  сўм, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан, банк кредит маблағлари ҳисобидан, бошқа манбалар (инвесторлар, ҳомийлар ва бошқалар) ҳисобидан, ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан 23 миллард 836 миллион 600 минг сўм ажратилиши режалаштирилди. Бу ҳақда, туман ҳокими ёшлар билан бўлган  учрашувда айтиб ўтди.

   Бугунги кунда, тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 41 233 нафар ёшлар иштирокида сўровномалар ўтказилиб, ундан 15 824 нафар 19 турдаги муаммолари мавжуд бўлган ёшлар аниқлаб олинди.   

“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар сони 7 871 нафар бўлиб,  бугунги кунда, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари  бўйича бандлиги таъминланмоқда.

- “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш давомида ёшлар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 675 млн сўм маблағ ажратилди.  Бунда, 241 нафар асбоб-ускуналарга эҳтиёжи бор ёшлар аниқланиб,  бу учун 135 миллион сўм маблағ ажратилди. Ҳозирги кунда, 69 нафар ёшларга асбоб-ускуналар берилди.

    Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш бўйича “маҳаллабай” хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Тадбирда, ёшлар томонидан муаммо ва таклифлар билдирилди.

       

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2021 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM