МЧЖДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИГА 340 МЛН. СЎМ УНДИРИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

       Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 12.10.2020 йил 12 октябрдаги суд ҳужжатига асосан қарздор “Омад Стар” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Тараққиёт оқ олтини” фермер хўжалиги фойдасига 340 млн. сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.
      Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
 Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Бюронинг “МИБ-Портал” электрон тизими орқали қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўровномалар юборилиб, олинган маълумотларга кўра қарздор “Омад Стар” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 3 дона енгил автомашиналар аниқланган ва ушбу автомашиналарга таъқиқ қўйилган.
       Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солиниб, инкасса топшириқномаси берилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Омад Стар” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Тараққиёт оқ олтини” фермер хўжалиги фойдасига 340 млн.сўм қарздорлик ундириб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM