ҲОКИМ ИЖОДКОРГА НОУТБУК СОВҒА ҚИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

    Туманимизда ижод аҳли доимо эъзоз ва ардоқдадир. Азамат қишлоғида яшовчи Нилуфар Ҳамроева  имконияти чекланганлигига қарамасдан шижот ва матонатлилиги боис болалигидан ижод билан шуғулланиб, шеър ёзишни   машқ қилиб келган.
     Ёш шоиранинг шу кунга қадар, 3 та шеърий китоблари нашр этилиб, республика миқёсидаги газета ва журналларда мақола ва шеърлари эълон қилинган.    
      Ҳа, имконияти ва оилавий муҳтожлигига қарамасдан ҳеч кимдан ёрдам сўрамай борига қаноат қилган ҳолда,  яшаб келаётган бу оиланинг сабр ва матонатига қойил қолмасдан илож йўқ.  
     Ушбу ижодкорни ижоди билан қизиққан туман ҳокими Шуҳрат Негматов,   Нилуфар Ҳамроеванинг хонадонига ташриф буюриб, у билан суҳбатлашди,  озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, ноутбук ҳам совға қилди ва уни доимо қўллаб -қувватлашини айтиб, ижодий баркамоллик тилади. 
     Шоиранинг ота-онаси Тимур Ҳамроев ва Бувсара Мелиеваларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM