1-СЕКТОР ҲУДУДИДА “ЁШЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” БЎЙИЧА:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 08 октябр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг №79–сонли баёнидан келиб чиқиб, Ёшлар ва Хотин–қизлар билан ишлаш бўйича «Темир дафтар» дан алоҳида тарзда дастлабки «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари» ни электрон шакли шакллантирилди.

1-сектор ҳудудида 12  145 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 11292 нафар ёшлар 93 % га анкета сўровномалари тўлдирилди. Қолган 853 нафари ташқи ва ички миграцияда эканликлари аниқланди.

Мавжуд 11292 нафар ёшлардан аниқланган муаммолар сони 4523 тани ташки этади.

Шундан, 2258 таси ишсиз ёшлар бўлиб, қолган 2265 тасида бошқа муаммолар аниқланган.

-Ёшларни тадбиркорлик фаолияти учун 45 нафар ёшларга кредитлар ажратилиб 45 та янги иш ўринлари яратилди;

- 294 нафар ёшларга 72,36 гектар ер майдонлари ажратилди;

- 45 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилди;

- 45 нафар ёшлар каб-ҳунарга ўқитилди;

- 21 нафар ёшлар “1+1”дастури асосида тадбиркор ваҳунармандларга бириктириш орқали бандлиги таъминланди;

-68 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди.

Шундан:

- 47 нафари бўш иш ўринларига,

- 21 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жойлаштирилди;

- 10 нафар ёшларга 7,35 млн.сўмлик субсидиялар ажратилди;

 

Сектор ҳудудидаги ёшларни муаммолари тинглаш мақсадида 15 маротаба ҳудудларда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил қилиниб, уларда мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Ушбу учрашувларда 231 нафар ёшлар ўз таклиф ва муаммолари билан мурожаалар қилишди. Аниқланган 231 та муаммоларнинг 140 таси тадбиркорлик қилиш мақсадида кредитлар ажратиш масаласида, 34 таси бандлик масаласида, 12 таси ер майдон ажратиш ҳамда кадастр масаласида, 4 таси уй-жой олиш масаласида, 1 таси даволаниш масаласида ҳамда 40 таси бошқа масалалар тўғри келиб, уларнинг барчаси 100 % ўз ечимини топди ҳамда мурожаатлар ижобий ҳал қилиб берилди.

Халқобод маҳалласида “Ёшлар дафтари”га киритилган 52 нафар ёшларга, Сўғот маҳалласидаги 4 нафар ёшларга, Равот маҳалласидаги 2 нафар ёшларга, Каттақангли маҳалласидаги 5 нафар ёшларга асбоб ускуналар олиб берилиб ёрдамлар кўрсатилди ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга эришилди.

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM