САЙЛОВ: депутатлар фаоллиги муҳим маърифий ўқув курси машғулотларида бу алоҳида таъкидланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимиз катта сиёсий жараёнлар олдида турибди. Бу йил октябрь ойида мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. Депутатлар эса ушбу жараёнларнинг энг фаол қатламидир. Самарқанд Давлат Чет тиллар институтида "Сайлов ва сиёсий маърифий ўқув курси " бўйича Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларининг депутатлари, ОАВ вакиллари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бунда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар ва тегишли вазирлик вакиллари, олий ўқув юрти ўқитувчи-профессорлари ўз маърузалари билан қатнашмоқда. 

  Ўқув курсини якунлаган тингловчиларга Президент админстрацияси томонидан сертификатлар такдим этилади. Машғулотлардан асосий мақсад - тингловчиларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қонун, фармон ҳамда қарорларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш кўникмаларини бойитишдир.

  Ўқув жараёнларида сиёсий партияларнинг нафақат иш дастури, ҳатто партиялар тарихи ҳам ўргатилмоқда. Айниқса, партиялар кўзда тутган мақсад, дастур ва лойиҳалар мукаммал таҳлил этилаётир.  Сайлов компаниясида ишларни тўғри ташкил этиш ва бошқариш усуллари ушбу жараёнларда фаол иштирокни таъминлайди. Олиб борилаётган дарс машғулотлари депутатларнинг ҳуқуқий онги ва дунёқараши, сиёсий жараёнлар, сайловга тайёргарлик кўриш давомида қилинадиган ишлар, тадбирлар сиёсий платформа, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида малакали мутахасислар тамонидан маърузалар, баҳс-мунозоралар кўринишида ташкил этилаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнини ОАВларда ёритилиши, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, бунда журналистлар маҳоратининг ўрни ва аҳамияти борасида ҳам фикрлар баён этилмоқда.

 

Хўш, сайлов - ўзи нима?

 Сайлов - бу фуқароларнинг ушбу сиёсий тадбирда иштирок этиш орқали ўзларининг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга оширишидир. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, "Сайлов жараёнларида барчамизнинг, аввало дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятимиз, фуқаролик позициямиз яна бир бор намоён бўлади".

Белгиланган қоидаларга кўра кимлар сиёсий партиялар аъзоси бўла олмайдилар ?

Бизга маълумки:

- Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

- Ўзбекистон Миллий гвардияси органлари ва хавфсизлик хизмати ходимлари;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мансабдор шахслари;

- Прокурорлар ва прокуратура терговчилари; 

- Ҳарбий хизматчилар.

 

Энди сиёсий партияларимизнинг ташкил этилиши вақтларига эътибор қаратайлик:

1. Ўзбекистон ХДП - 1991 йил 1 ноябрь.

2. Ўзбекистон “Адолат” СДП - 1995 йил 18 январь.

3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси - 1995 йил 3 июнью

4. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –ЎзЛиберал Демократик партияси - 2003 йил 15 ноябрь

5. Ўзбекистон Экологик партияси - 2019 йил 8 январь.

Ушбу сиёсий партияларнинг ижтимоий муҳитга мунособати бўйича турлари эса қуйидагича:

1. Инқилобий

2. Реформистик

3. Реакцион

4. Консерватив

 Сиёсий жараёнларда мавжуд барча сиёсий партиялар алоҳида дастурлар асосида ўз ғояларини илгари сурадилар ва бу сайловчиларнинг пухта ўйлаган ҳолда номзодларни танлаши ва овоз беришига имконият яратади.

 Ўқув жараёнлари сиёсий партияларнинг асосий белгилари тўғрисида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Эътироф этиш лозимки, ҳар бир тингловчи ушбу машғулотлар орқали ўзларининг сиёсий билимларини мустаҳкамлади, сайловлар жараёнида онгли равишда фаол иштирок этиш лозим эканлигини ҳис этишди.

 

Ф.АБДУРАЗЗОҚОВ,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати.