Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси Иштихон туманида ҳам давом этмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтаётган акция вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилаётганлиги каби Иштихон туманида ҳам бўлиб ўтмоқда.  Бошланган мазкур йирик акция ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларнинг ижро ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “Темир дафтар”га киритилган аҳолига юқори технологик замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда.  
Бугун Иштихон туманининг энг олис ҳудудларидан бўлган 2-сектор ҳудудидаги Гулобод, Одил маҳалла аҳолиси учун хизмат кўрсатаётган "Соғлом авлод" ОШПда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Акцияга, Самарқанд вилоят тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари сафарбар қилинган. Шу билан бирга, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли маҳаллий тиббиёт ходимлари ушбу жараёнларда фаол иштирок этмоқда.
 Акцияга жалб қилинган шифокорларга аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг саломатлик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, гуруҳларга бўлинишининг тўғри олиб борилишини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “Темир дафтар”га киритилган аҳоли орасидан юқори замонавий тиббий ёрдамга муҳтож беморларни танлаб олиш, зарур мутахассислар жалб этилган ҳолда жойларда амалий тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM