МУРОЖААТЧИ ТОПИЛМАДИ, АММО МУАММО ЭЪТИБОРГА ОЛИНДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2021 йил 2 апрель куни вилоят телерадиокомпаниясида Иштихон туманидаги сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли билан ўтказилган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида фуқаро Тайлоқов Тоштемир томонидан “Иштихон тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидаги собиқ “Консерва заводи” бино ва иншоотлари ҳозирги кунда бўш турганлиги ва тиклаш чоралари кўрилиши” тўғрисида мурожаат йўллаган.

     Ушбу муаммони ўрганиш жараёнида Сафохўжа МФЙ раиси Тайлоқов Тоштемир исмли фуқаро маҳалла ҳудудида яшамаслигини билдирди.

Шунга қарамай, бу масала ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилди. Мурожаатда келтирилган Иштихон тумани Халқобод МФЙ ҳудудидаги собиқ “Консерва заводи”нинг бино ва иншоотлари ҳамда ер майдонлари бугунги кунда   3 нафар мулкдорга тегишли бўлиб, 2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб самарасиз фойдаланилаётган объектлар рўйхатига киритилган ва ушбу мулкдорларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.

Шунингдек, мулкдор "Толлибой Ҳожи АТG" хусусий корхонаси бўш турган ишлаб чиқариш майдонидан “Замонавий иссиқхона қуриш”, "Ўзбек Хенан индустри" ҚК томонидан ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича “Томчилатиб суғориш асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳаси ҳамда "Ҳожи Акбар АТТ" кўп тармоқли хусусий корхонаси томонидан бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича “Замонавий иссиқхона қуриш ва ишга тушириш” лойиҳалари тақдим этилган.

Ҳозирги кунда, собиқ “Консерва заводи” ҳудудида ушбу корхоналар юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш учун қурилиш-монтаж ишларини олиб боришмоқда. Мазкур лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, мазкур масала юзасидан мурожаат қилган фуқаро Тоштемир Тойлоқов Сафохўжа МФЙда яшамайди ва унга тегишли телефон рақами қайд этилмаган. Демак, ушбу мурожаат аноним деб баҳоланиши ҳам мумкин эди. Шунга қарамай муаммо жойида ўрганилди ва тегишли лойиҳалар белгиланган муддатда амалга оширилиши эътиборга олинди.

А.Қамаров,

туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳоким ўринбосари.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM