Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири К.Явкочдиев бошқариб борди.

 Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди.

Дастлаб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Негматовнинг ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таьминлаш мақсадида ягона онлайин тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилиниётган ишлар ҳақида туман прокурори Д.Усаров ахборот берди.

    Шундан кейин  сессия қатнашчилари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шариповнинг ҳисоботини эшитди.

Туманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ў.Бойузоқов, тумандаги “Темир дафтар”га киритилган муҳтож оилалар рўйхатига ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимовларнинг  марузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги  Фармонининг180-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туманда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи борасида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Хўжамов,  мажбурий ижро бюросининг 2021 йил 5 ойлик фаолияти юзасидан олиб борилган ишлари тўғрисида Иштихон туман мажбурий ижро бюроси бўлими бошлиғи Н.Қўзиевнинг ҳисоботи  ҳам  тингланди.

Бундан ташқари туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш,“Темир дафтар”га киритилган муҳтож оилалар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Сессия сўнгида, муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM