ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАР ЖАМОАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда иқтидорли ёшларни саралаб олиш уларни қўллаб-қувватлаш долзарб вазифалардан биридир. Туманимизда ҳам ана шундай ёшлар мавжуд бўлиб, аҳолининг ички қатламиданг уларни аниқлай олиш муҳимдир.Аввало,  бунинг учун Иштихон туманида спорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда   фаол бўлган 30 ёшгача бўлган қизларнинг рўйхати шакллантирилди.  
Ушбу шакллантирилган рўйхат асосида,  "иштихонлик лидер қизлар" жамоаси ташкил этилди. 

Ушбу гурунинг ташкил этишдан мақсад, ҳозирги кунда турли соҳалар бўйича ютуқларга эришиб келаётган қизларни бир мақсад сари бирлаштириш, ўзаро танишиш, аҳоли ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини  амалга ошириш ҳамда иқтидорли қизларни ушбу гуруҳга таклиф этиб уларга тўғри йўл кўрсатишдан иборатдир. 

Эслатма: Жорий йилда прездентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида иштихонлик Хуршида Раҳмонова билан видеоконференция шаклида мулоқот қилган эди. Мулоқот давомида, Х.Раҳмонова юқорида айтилган ғояни илгари сурган эди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM