Газ ускуналари ва жиҳозларини техник-кўрикдан ўтказишдан асосий мақсад нима?!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бу савол билан газ идоралари чилангарларига кўпчилик истеъмолчилар мурожаат қилишади. Бу саволга жавоб тариқасида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январда қабул қилинган “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарорига кўра, газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқлаган жадваллар ҳамда тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва “зангори олов”дан фойдаланиш ускуналарига профилактик хизмат кўрсатилади. Бунда, кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ ускуналари мавжуд бўлмаганда - икки йилда бир марта, турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш ускуналари - йилда бир марта ва ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал мутахассис кўригидан ўтказиш мажбурий қилиб белгилаб қўйилган. Бу газ тармоқларида учрайдиган турли авариялар ва кўнгилсиз талофатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “зангори олов”дан тўғри фойдаланишда газ ускуналари ва жўмракларнинг созлиги муҳим аҳамият касб этади

Айни кунларда Самарқанд вилоятининг барча туманларида тасдиқлаган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва “зангори олов”дан фойдаланиш ускуналарига профилактик хизматлар кўрсатилмоқда. 

“Иштихонтумангаз” газ таъминоти бўлими 7006 та табиий, 31 820 та суюлтирилган газ истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. 2021 йилнинг иккинчи чораги давомида бўлим чилангарлари томонидан туманидаги 1240 та табиий ва 3000 та суюлтирилган газ истеъмолчилари, жами 4240 та аҳоли хонадонларидаги газ ускуналарига техник хизматлар кўрсатилди.

“Иштихонтумангаз” газ таъминоти бўлими

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM