«Ўзгидромет» яна қатор ҳудудларни сел келиши хавфидан огоҳлантирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

«Ўзгидромет» хизмати 17–19 июль кунлари айрим ҳудудларда сел келиш хавфи мавжуд эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, 17–19 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мажвуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» хизмати Наманган вилояти Косонсой туманида кузатилган сел тошқини бўйича маълумот берган. Шунингдек, кузатилган сел оқибатида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинган.
 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM