Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сессия ишини туман ҳокими Ш.Негматов бошқариб борди. Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари,  тумандаги масъул ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия қатанашчилари 2021-йил II чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғи Б.Баймурадовнинг ҳисоботи эшитилди.
Шундан кейин туман маҳаллий бюджетлар даромадлари бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида туман давлат солиқ инспексияси раҳбари Ў.Бойзоқов ҳисобот берди.

  Туманда “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичини шакллантириш тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Явқочева ўз маърузасида туманда амалга оширилган ишларни бирма-бир таъкидлаб ўтди.

Шунингдек,  туман Халқ таълими бўлимига қарашли 36, 41-умумий ўрта таълим мактабларининг бўш (вакант) бўлган директорлик лавозимларига халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан номзодлар танлаб олинди ва ва тасдиқланди.

Иштиихорн туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM