ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА КУЛЬТИВАТОР АСОСИЙ ЁРДАМЧИДИР!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Суратда: “САМАРҚАНД ИШТИХОН ЭЛИТА УРУҒЧИЛИК” фермер хўжалигининг иш бошқарувчиси Илҳомжон Жумабоев. 

“Самарқанд Иштихон элита уруғчилик” фермер хўжалигида айни дамда 40 гектар пахта майдони парвариш қилиниб, суғориш, агротехник культиватор ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу фермер хўжалигининг жами ер майдони 100 гектар бўлиб, 14 нафар доимий ҳамда 80 нафар мавсумий ишчилар иш билан банд қилинган.
-  Фермер ва механизаторлар ғўза қатор ораларини биринчи култивациялашга пухта тайёргарлик кўришлари ва бу тадбирни ўта зийраклик билан амалга оширишлари керак. Чунки бу пайтда ғўза ниҳоллари ва уларнинг илдизлари ниҳоятда нозик ва мўрт бўлади. Қатор ораларига ишлов беришда культиватор сеялка юрган издан юриши ва унинг ҳаракат схемасини такрорлаши даркор. Культиваторнинг четки иш органлари ёндош қатор ораларида юриши лозим. Эгат охирида иш органлар транспорт ҳолатига кўтарилади. Тракторнинг бир ғилдираги тормозланиб, шундай буриладики, четки иш органлар ишлов бериб келинган ёндош қатор оралиғига тушсин, - дейди И.Жумабоев.

Бугунги кунда ушбу пахта майдонларида суғориш ишлари жадал суратларда кетмоқда.  
Ғўза парваришида мутахассис қоридагиларга тўла амал қилиниб, парвариш сифатли амалга оширилсагина кам харажат билан мўл ҳосил етиштириш имкони бўлади.

Матлуба РАББИМОВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM