Айни пайтда Токио шаҳридаги “Олимпия” стадионида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими бошланди.
Унда Ўзбекистон делегацияси боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова байроқдорлигида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон терма жамоаси 67 спортчи билан 71 та лицензияга эга. Энг кўп бокс ва дзюдо вакиллари 11 тадан медал учун курашади.
Эртага, 24 июлдан "Токио–2020" Олимпия ўйинлари доирасида ҳамюртларимиз ўз иштирокларини бошлайди.