ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИШТИХОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИНИ БЎЛИБ ЎТДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИШТИХОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ
ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш котибият мудири К.Явқочдиев бошқариб борди. Сессия кун тартибига мувофиқ қуйидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

Дастлабки масала юзасидан, туман ҳудудида кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, туман Уй-жой ва коммунал ҳизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Киличев Шохруҳнинг ҳисоботи тингланди.

Кейинги иккинчи масала бўйича яъни 2021-йил II чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида аксиядорлик тижорат “Халқ банки” туман филиали, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки туман филиали ва Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” аксиядорлик тижорат банки туман филиали бошлиқлари депутатларга ҳисобот берди.

 Учинчи масала бўйича,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилиниётган ишлар тўғрисида туман прокурорининг катта ёрдамчиси А.Зокировнинг ҳисоботи тингланди.

Тўртинчи масала юзасидан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 207-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021-йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ошириш тўғрисида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими А.Жўраев ҳисобот берди.

Сессияда, бешинчи масала, Халқ депутаталари туман Кенгашининг 2021-йил 19-июлдаги “2021-йил манзилли дастур асосида ички йўлларни таъмирлаш учун туман маҳаллий бюджетининг 2021-йил даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги VI-45-16-7-95-К/21-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида бўлди.

Туман Кенгаши депутатлар олтинчи масала бўйича, Иштихон туманида оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган, уй жойини таъмирлашга мухтож фуқароларга тумандаги қайта таъмирлашга тушган бинолардан ажратилган яроқли қурилиш материалларини фуқароларга тарқатиш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллашди.

Сўнгги еттинчи масала бўйича “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари” бўйича тумандаги “Иштихон деҳқон бозори” МЧЖни ўрганиш тўғрисида бўлди.

 

Савол - жавобларга бой бўлган Халқ депутатлари туман Кенгашининг ушбу сессиясида, юқорида айтилган масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ишитихон туман ҳокимлиг Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM