400 АҚШ долларини олмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

О.С педагогика соҳасида ўрта махсус маълумотга эга бўлса-да, ишга жойлашиш қийин бўлди. Охири бир муддат санитария эредимиология  бўлимида ёлланма ишчи бўлиб ишлади. Лекин бу вақтинчалик эканини биларди . Шунинг учун тиббиёт техникумига кириб ўқишни режалаштирди. 

Ана шундай кунларнинг бирида у таниши А.М билан учрашиб қолди.  Бу аёлнинг Самарқанд шаҳридаги ташкилотларнинг бирида иш юритувчи бўлиб ишлашини билар эди. Суҳбат чоғида ўз-ўзидан бир-бирининг ҳаёти, оиласи, иши ҳақида сўз борди.

-СЭСда вақтинча ёлланма ишчи бўлиб ишлаяпман. Лекин мутахассислигим тўғри келмайди,-дея ҳасрат қилди О.С. – Ишим ўзимга ёқади. Шартнома асосида бўлса ҳам бирорта тиббиёт техникумида ўқишим керак-да...

Бунинг гапи О.С.га ёқиб тушди, яшин тезлигида айтадиган сўзларини миясида пишитиб олди ва:

 -Бунинг иложи бор, - деди танишига зимдан тикилиб. – Фақат озгина харажати бўлади-да...

- Вой, танишингиз борми, менга ёрдам бера оласизми?

Шундай қилиб, режадаги иш пишди. Фирибгар тиббиёт техникуми директорини бир таниши орқали кўндириши мумкинлигини, фақат ўқишлар контракт шартнома асосида эканини ҳам айтишни унутмади. О.С. танишига 400 АҚШ доллари эвазига ёрдам бера олишини таъкидлади ва қўлига мўмайгина пул келиб тушишини кута бошлади.

Лекин унинг орзуси амалга ошмади. Қўлида етарлича миқдорда пули бўлмаган  ва бу иш жиноят эканини тушуниб етган А.М тегишли идораларга мурожаат қилишга аҳд қилди.

   Алқисса, фирибгар айтилган миқдордаги пулни мижоздан қабул қилиб, эндигина йўлга тушган чоғида  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Самарқанд вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан тўхтатилди.

Ҳа, орзулар ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Қинғир ишнинг қийиғи барибир чиқади. Фирибгар ўзининг чув тушганини билиб, жуда ноқулай ҳолатга тушди ва тегишли тартибда жазо олди.

 

Камолиддин ПАНСАТОВ,

Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди раиси.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM