Ўзбекистонга хориждан келишда белгиланган тартиблар эслатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ташқи ишлар вазирлиги коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш бўйича тартиблар тўғрисида яна бир бор эслатма берди.

1. Ҳаво транспорти ёки темир йўл орқали кириб келаётган шахслар қатновга рўйхатдан ўтишдан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда ПЗР тестининг манфий маълумотномасини тақдим этиши керак. ПЗР тест ўтказиш орқали коронавирус инфекцияси мавжудлигини текшириш ҳуқуқига эга лабораториялар ва тиббиёт муассасалари рўйхати қуйидаги ҳаволада қайд қилинган: http://www.sanepid.uz/.

2. Ўзбекистонга автомобиль йўллари орқали кириб келаётган йўловчилар, ўз маблағлари ҳисобидан, чегара ўтказиш пунктларида экспресс антиген тест топширишлари керак. Тест натижаси мусбат бўлган тақдирда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган шахслар Республика ҳудудига киритилмайди.

3. “Сариқ” ва “қизил” тоифага ажратилган давлатлардан кириб келаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда мажбуриятнома тўлдирган ҳолда, 14 кунга яшаш жойи бўйича ёки меҳмонхонада уй карантинини ўташлари талаб этилади.

4. Сайёҳ сифатида келаётган чет эл фуқаролари зарурат бўлганда, хизматини кўрсатиш шартномаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ваучер тақдим қилиши керак бўлади.

5. Ўзбекистонга “сариқ” ва “қизил” давлатлардан мустақил ташриф буюраётган туристлар (туроператор хизматларидан фойдаланмасдан) умумий тартибда кириб келиши белгиланган.

6. Чегарада топширилган тест натижалари мусбат чиққанда хориж фуқаролари ўз мамлакатига қайтиб кетиш масаласи шу кундаги муайян авиакомпания ёки бошқа транспорт компанияларининг йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM