ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

       Бугун эрта тонгдан 22 сентябр-"Халқаро автомобилсиз кун" муносабати билан Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов бошчилигида "Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" лойиҳаси асосида оммавий юриш марафони ўтказилди. 

Марафонда, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. 

     Дастлаб, марафон туманга кириш қисмидаги марказий кўчадан бошланиб, "Устозлар боғи"гача давом эттирилди. 

Сўнгра, иштирокчилар боғда эрталабки бадантарбия билан шуғулланишди. Шундан сўнг барча ўз иш жойларига йўл олишди.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM