Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаш раиси Шуҳрат Негматов бошқариб борди.

Сессия кун тартибига мувофиқ қуйидагиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Дастлаб, туман ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида туман прокурори Д.Усаров ҳисобот берди.

Кейинги ҳисобот берувчи туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шарипов, ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва уларнинг профилактикасини таъминлаш фаолияти бўйича олиб борган ишлари юзасидан бўлди.

Сўнгра, туман давлат Солиқ инспексияси бошлиғи Ў.Байзаков туман маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлари, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги улар бўйича солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобот берди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, шунингдек ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюждет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири С.Ибрагимовнинг ҳисоботи тингланди.

Бугунги кунда, туман сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, ушбу туманда сув тежовчи суғориш технологияларини муҳим вазифалардан бирирдир. Соҳада қилинган ишлар юзачидан туман ирригатция бўлими бошлиғи Ш.Усанов депутатларга ҳисобот берди.

Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б.Хидировга сўз берилиб, маълум сабабларга кўра ҳозирда вакант бўлган икки депутатларнинг ўрнига янгисини тайинлаш бўйича фикрлар билдирди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Қамаров томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 112-бандининг ижросини таъминлаш ҳамда туманда инветитсияларни жалб қилиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширганлиги бўйича ҳисоботи тақдим этилди ва депутатлар томонидан маъқулланди.  

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан сектор ва худудий ташкилотлар рахбарларинг тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида Иштихон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Қ.Нуриддиновнинг ахбороти тингланди.

Иштихон туманидаги “Темир дафтар”га киритилган муҳтож оилалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифи берилди.

Шунингдек, Иштихон тумани “Темир дафтар”да турган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсизларини банд қилиш мақсадида асбоб-ускуналар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш бўйича бази масалаларга ойдинлик киритилди.

Сўнгги масала яъни, Иштихон туманидаги 10-, 40-, 87-умумий ўрта таълим мактаби директорлари лавозими учун Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан киритилган номзодларни танловдан ўтказилиб, депутатлар томонидан ўзларига мақъул келган номзодларга қўл кўтариб овоз беришди.

 

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM