“ЛЕГАЛЛАШТИРИШ” СОЛИҚ ТУШУМИНИ КЎПАЙТИРИШДИР

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“ЛЕГАЛЛАШТИРИШ” СОЛИҚ ТУШУМИНИ КЎПАЙТИРИШДИР

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 45-сессиясида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшед Ураков 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Таъкидланишича, ўтган 9 ойда 58 415 нафар ходимлар фаолияти  расмийлаштирилиши ортидан шунча ишчининг ҳуқуқлари кафолатланиши билан бирга бюджетга 5,6 миллиард сўм солиқ тушумлари қўшилган.
Йилнинг охирги чорагида яна 17,5 минг ходимни легаллаштириш кўзда тутилган.

“Таҳлилларга кўра, солиқ ҳисоботларида 1 сентябрь ҳолатига
20 668 тадбиркорлик субъектларида ходимлар сони 1 нафар, 
10 726 тасида 2-3 нафар, 6 015 тасида 4-10 нафар ва 2 758 тасида 10 нафардан ортиқ, деб кўрсатилган.

Очиқ айтиш керак, ушбу рақамларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш ва норасмийларни рўйхатга олиш ва солиққа тортиш ҳам асосий муаммоларимиздан бири ҳисобланади” дейди ўз ҳисоботида Ж. Ураков.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM