Сектор раҳбари Муродобод МФЙ аҳолисининг муаммоларини тинглади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сектор раҳбари Муродобод МФЙ аҳолисининг муаммоларини тинглади

Бугунги кунда Иштихон туманида аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, уларни ўз вақтида бартараф этиш самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Иштихон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Негматов Муродобод МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.

Ҳудуддаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ушбу қабулда, 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг муаммолари тингланди.  Жумладан, Янгиравот қишлоғидан ўтувчи узунлиги 2 километр бўлган зовурни ковлаш, 43-мактабга қўшимча бино қуриш, Чамбил қишлоғидаги асосий йўлга асфалт ётқизиш, суюлтирилган газ билан таъминлаш, моддий ёрдам чиқариш каби масалалар муҳокама этилди.    

Сектор раҳбари ўрганилган муаммолар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати  

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM