ВАТАН! МЕНИНГ УЧУН УЛУҒДАН УЛУҒ...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1-ИДУМда истеъдодли шоира Муқаддам Ҳайитованин “Армон бекати” китоби тадимоти бўлди.

Ижодкор меҳнатининг рағбат топиши унга янада илҳом бағишлайди. Тақдимотда иштирок этиб, мухлислар фикрини тинглар эканмиз шундай ҳиссиётлар қалбимизни чўлғади.

Истеъдодли шоира, маҳоратли журналист тумандаги Моҳипар МФЙ ҳудудидаги Холажон қишлоғида улғайди. Ўқувчилик йилларидаёқ туман газетаси таҳририяти билан ҳамкорлик қилди. Унинг журналистикага бўлган қизиқишини синовдан ўтказган марҳум Зайниддин Баҳриддинов таҳририятга ишга таклиф қилди. Ижод билан яқин бўлган ҳолда ЎзМУнинг журналистика факультетида таҳсил олди. Мухбирлик, бўлим мудири, масъул котиб таҳририятдаги меҳнат талаб вазифаларани маҳорат билан ўтади.

Филология фанлари номзоди адабий танқидчи, адиб, халқаро Яссавий мукофоти совриндори Маҳкам Маҳмудов, фахрий журналист, шоир, адиб марҳум Зайниддин Баҳриддинов китобга ёзган сўзбошисида шундай фикрларни таъкидлаган.

-Муқаддам Ҳайитова яхши шеърлар ёзса-да ўзини ҳар сорига уравермади. Унинг шеърлари вақти -вақти билан “Туркистон”, “Оила ва жамият” каби газеталарда, “Саодат”, “Мухбир” журналларида чоп этилди. Вилоят ва туман газеталарида тез-тез чиқа бошлагач, мухлислари кўпайди. 1999 йилда вилоят ҳокимлиги ташкил этган Нодирабегим номидаги мукофот билан тақдирланди. 2017 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” мукофотига сазовор бўлди.

Дарҳақиқат, шоиранинг ижодида Ватан, ота-она, опа-сингил ва бошқа яқин кишилар меҳри, севги-муҳаббати, қувончлари билан бирга айрилиқ, дару-ғам кечинмалари тасвирланган шеърлар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса уларни мухлислардан эшитиш ўзгача завқ бағишлайди. Тадбир давомида 1-ИДУМ ўқувчилари шоиранинг ижодини қизиқиш билан ўрганганликларини намойиш этдилар. Шеърлар жаранглади, саҳна асарларини барча мириқиб томоша қилдилар.

Тақдимот қатнашчилари “Иштихон овози” газетаси муҳаррири Гулчеҳра Усмонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шаҳриддин Умиров, нафақадаги ўқитувчи Раъно Асқарова, ижодкорлар Исомиддин Жўраев, Мавлуда Рўзиева, Севара Каримовалар ўз фикрларини билдирдилар.

Шоира битган сатрларда Ватан деган сўз нур таратгандек бўлади. Шундай оромли юрт бағрида эканингиздан севинасиз, албатта.

...Меҳр қўйдим,севдим яна,

Онамдек асрагим келдим шаънингни!

Ватан! Менинг учун улуғдан улуғ,

Сен ҳақда айтилган ҳар битта калом.

Томиримда оққан қонимсан асли,

Демакки, танамда жонсан бегумон!

Муқаддам Ҳайитова тадбир қатнашчиларига дастхатлари битилган “Армон бекати” китобидан совға қилди.

 

Матлуба РАББИМОВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM