Марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси ошмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Иштихон овози" газетаси таҳририятида бўлиб ўтган навбатдаги  матбуот анжуманида Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Бобоев иштирок этди. Унда марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси ҳақида сўз борди.

2021 йил давомида аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 10,7 км сув тармоғи жорий тамирланди, 2 дона сув минорасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда 12 дона насос ускунаси ва 6 дона бошқарув қутиси янгиланди.
2022 йил ҳисобидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Бешбола” МФЙ ҳудудидаги “Итбурибой” қишлоғида 3 дона сув иншоотини реконструкция қилиш ва 4,2 км сув тармоғи тортиш ҳамда “Ҳазарбобо” МФЙ ҳудудидаги “Жарости” қишлоғида 1 дона ичимлик суви иншоотини реконструкция қилиш ва 2,3 км сув тармоғи тортиш режалаштирилган.
Бундан  ташқари 2022 йилги Инвестиция дастури доирасида “Шайхислом” МФЙ ҳудудидаги “Сарой” қишлоғида 1 дона сув иншооти қуриш ва 6,8 км сув тармоғи тортиш ҳамда “Бойтуби” МФЙ ҳудудидаги “Питов” қишлоғида 1 дона ичимлик суви иншооти қуриш ва 3,6 км ичимлик суви тармоғи тортилиши режалаштирилган. Ушбу режалаштирилган ишлар доирасида “Бойтуби” МФЙ ҳудудидаги “Питов” қишлоғида ичимлик суви иншооти ва ичимлик суви тармоғи қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилда ушбу режалаштирилган ишлар ниҳоясига етказилгандан сўнг 1060 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Ушбу қурилиш ишлар натижасида марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 45,3 %га етади.
Матбуот анжумани якунида И.Бобоев журналист ва блогерлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM