Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматовнинг тумандаги маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунига қадар истиқболдаги режалар ҳақида мурожаати

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум, ҳурматли телетомошабинлар, азиз ватандошлар!

         Бугунги мурожаатнома тумандаги маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунига қадар истиқболдаги режалар ҳақида.

         Энг аввалло тумандаги 62 та маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан хонадонма-хонадон юриб, маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари яъни ихтисослашуви аниқлаб олинди.

         Туманимизни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришда асосий драйверларини белгилаб олдик.

         Булар:

-хизматлар соҳасида: савдо ва маъиший хизмат кўрсатиш;

-қишлок хўжалигида: узумчилик ва хонадонларда чорвачилик сохаларини ривожлантиришдир.         

         Туманнинг асосий драйверларидан бири узумчилик бўлиб, ушбу йўналиш бўйича тумандаги 20 та маҳаллалар танлаб олинди.

     Ушбу маҳаллаларнинг 3 таси 1-сектор, 9 таси 2-сектор ва қолган 8 таси, 3 ва 4 секторлар ҳисобига тўғри келади. Шунингдек:

-16 та маҳаллаларда чорвачилик;

-9 тасида хизмат кўрсатиш

(бунда, асосан туман маркази ва митан шаҳарчасида жойлашган маҳаллалардан иборат);

-9 тасида картошка етиштириш;

- 2 тасида қуртчилик;

- 2 тасида памидор етиштириш;

- Паррандачилик, иссиқхона, озиқ-овқат, уруғчилик йўналишларга ихтисослашган 1 тадан маҳаллалар белгилаб олинди.

         Хатловлар натижасига кўра хонадонбай юриш орқали, мавжуд муаммолар ва инфратузилмалар аниқлаб чиқилди.

         Бундан ташқари мазкур маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти, улардаги яратилган иш ўринлари, тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган кредит маблағлари, ишсиз ёшларни тадбиркорларга бириктириш, уларни касбга ўргатиш орқали тадбиркорликка жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда.

          Шу билан бирга ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни доимий даромадга эга бўлиши учун барча зарурий чоралар ишлаб чиқилмоқда.

          Бунинг натижасида мазкур маҳаллаларда ишлаб чиқилган драйверлар асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг йўл очиш орқали камбағалликни қисқартиришга эришилади.

         Бунда асосий восита бўлиб Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги ажратилиши белгиланган 70,4 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар, Президентимизнинг   20-сонли қарорлари асосида деҳқон хўжалиги учун ажратилган 392 гектар ер майдонлари ҳамда инвестиция дастурлари диорасида ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳисобига тўғри келади.

Тадбиркорлик субъектлари бўйича

2022 йил 1 май ҳолатига, туманда  давлат  руйхатдан  ўтиб, фаолият кўрсатаётган жами тадбиркорлик субъектлари сони 6 минг 583 та бўлиб шундан,

  - 2 минг 537 та юридик корхоналар

 - 4 минг 46 та якка тартибдаги тадбиркор мавжуд

Йил бошидан буён, 280 та юридик 2 минг 904 та якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйҳатидан ўтказилиб фаолиятини бошлади.

         Йил якунига қадар, яна 408 та юридик ва      607 та якка тартибдаги жами, 1 минг 15 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни режа қилиб олганмиз.

Давлат инвестиция дастурлари доирасида қиймати 25,6 миллард сўмлик 10 та лойиҳа, 273 та иш ўринлари;

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида туманда 272,4 миллард сўмлик 31 та лойиҳаларда,  647 та янги иш ўринлари яратилади.

            Шундан, Президентимизнинг ПҚ-72 сонли қарор асосида, умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ доллари бўлган 2 та лойиҳа бўйича, 120 та иш ўринлари;

         Худудий дастур доирасида умумий қиймати 183,2 миллиард сўмлик 29 та лойиҳалар ҳисобига, 527 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

         Дастурдан ташқари, қўшимча равишда 25 та лойиҳа қиймати 185,5 миллард сўмлик, 89 та янги иш ўринларини яратиш белгилаб олинган.

         Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ҳудудий дастурлар доирасида қиймати 25,2 миллиард сўмлик, 9 та лойиҳалар бўйича, иш ўринлари 71 та бўлган ҳамда дастурдан ташқари қиймати 2,2 миллиард сўмлик, 2 та лойиҳалар бўйича, 15 та иш ўринлари белгиланган муддатидан олдин ишга туширилди.

         Мисол учун; “Муқимтош" МЧЖ томонидан умимий қиймати 10,0 миллиард сўм бўлган (бунда, ўз маблағи 8,6 миллиард сўм, банк кредити 1,4 миллиард сўм)ни ташкил этувчи “Маиший хизмат кўрсатиш маркази ва истироҳат боғи” ташкил этиш орқали 25 та янги иш ўринлари яратилди.

         Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида дастур доирасида  40,5 миллиард сўмлик 21 та лойиҳалар ишга туширилиб, 86 та янги иш ўринлари ва Дастурдан ташқари 4,5 миллиард сўмлик   8 та лойиҳа ишга туширилиб, 30 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида жами 2,4 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди.

Экспорт кўрсаткичлари бўйича;

Туманнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда мазкур режа  21,1 миллион долларга  белгилаб олинди. 

Шундан,

- саноатда 16,4 миллион доллар;

- қишлоқ хўжалигида 4,6 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.

 

Жорий йилнинг 10 май ҳолатига 8,1 миллион доллар шундан, - саноатда 6,6 миллион доллар,

- қишлоқ хўжалигида 1,5 миллион доллар экспорт амалга оширилди.

         Ҳозирда тумандаги экспортёр корхоналар сони      17 тага етиб уларни 3 таси саноат, қолган 14 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади. Экспорт географияси 18 та давлатга кенгайди.

              2022 йилнинг январ-май ойининг бугунги санасига қадар,  11 та корхона томонидан 14 та давлатга           12 турдаги  маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

         Шунингдек, туманимиз аҳолисини кенг қамровли ислоҳотларда таклифлари, жойлардаги мавжуд масасалалар ечимида ўзининг ҳиссасини “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали ҳам ошиб бормоқда.

              Шу йил 5-мартдан 1 апрелга қадар ўтказилган овоз бериш жараёнига 132 та таклифлар жойлаштирилиб улардан, 12 та таклиф ғолиб деб топилди ва молиялаштириш учун 5,1 миллард сўм маблағлар ажратилиши Халқ депутатлари туман кенгаши томонидан маъқулланди.

         Мисол учун: Ушбу танловда 1-ўринни олган  Иштихон туман 1-ИДУМга 100 та парта ва фаоллар залига 150 та ўриндиқ, 2 дона электрон доска олиш таклифи 4 минг 453 та овоз билан 1-ўринни;

         Туманнинг чекка ҳудуди Бойтуби МФЙ, Питов қишлоғининг 2 километр ички йўлини асфалт қилиш таклифи,  3 минг 169 та овоз билан  5 ўринни эгаллади.

         Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича

         Жорий йилда 40 минг 267 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бунда 1-ярим йиллик режа 21 минг 111 нафарни ташкил этади.

         Бугунги кунга қадар, 16 минг 312 нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, яъни белгиланган режа 77,3 %га бажарилмоқда.

Шундан:

         Қурилиш, транспорт ва коммунал соҳада 1-ярим йиллик режа 380 нафар аҳолидан,  276 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, ҳали белгиланган муддат бўлишига қарамасдан  режа 72,7 % га бажарилмоқда.

         Ҳудди шундай, инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш соҳасида 32 нафар фуқаронинг ўрнига, 72 нафарбандлиги таъминланиб, режа ортиғи билан 225,0 %га;

         Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида                13 минг 929 нафардан, 9 минг 22 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилиб, муддат бўлишига қарамасдан режа 64,8 %га;

         Молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш соҳасида режа бўйича 6 минг 654 нафар фуқародан, 6 минг 802 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, режа ортиғи билан 102,2 % га бажарилди.

         Шунингдек, туризм ва маданият соҳасида ҳам        1-ярим йиллик режаси бўйича 117 нафар фуқаронинг ўрнига, 140 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, бугунги кунда белгиланган режа ортиғи билан           119,9 %га бажарилмоқда.

              Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги  ташаббуслари, ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалалар билан чамбарчас боғлик эканлиги биз учун яққол мисол бўлмоқда. Энг қўйи бўғиндаги маҳалла ҳудудларидаги мавжуд камчиликларни ҳал этиб ҳамда маҳалларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда мен бошчилигимда, сектор ҳамда ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда бир сафда туриб, белгиланган катта марраларни ўз вақтида бажарилишида, фуқароларнинг турмуш-тарзини, ҳаёт кечиришини яхшилашда, бор кучим ва ғайратимни аямайман.  

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM