"Темир дафтар"даги яна 192 нафар фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Темир дафтар"даги  яна 192 нафар фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди
 
Иштихон туманмида бугунги кунда "темир дафтар"даги фуқаролар сони 1 515 нафарни ташкил этади. 

Ушбу фуқароларга турли ёрдамлар бериш орқали босқичма-босқич шароитлари яхшиланиб, даромад топиш имкониятлари яратилмоқда.

Бугун, 1 сектор ҳудудида яшовчи 49 нафар фуқароларга тикув машинкалари, пайвандлаш ва машина ювиш ускуналари, пишириқ печлари тарқатилди. Тарқатиш жараёнларида туман ҳокими, 1 сектор раҳбари ҳам иштирок этди. 

Ш.Негматов фуқароларнинг келгусида кичик бўлсада тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имконият яратилгани эндиликда, уларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақида тўхталиб, фуқароларга ўзининг эзгу тилакларини билдирди. 

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу тадбирлар қолган 3 та сектор ҳудудларида ҳам давом этиб, бунда 2 сектор аҳолисига 49 та, 3 сектор аҳолсига 46 та, 4 сектор аҳолисига эса 48 та жами 192 нафар фуқароларга асбоб ускуналар, меҳнат қуроллари тарқатилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM