Эртанги сайлов жараёнларида фаол иштирок этинг!
Эртага 18 май куни, Иштихон туманидаги қуйида келтирилган жами 16 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш бўйича сайлов жараёнлари бўлиб ўтади:
1 сектор: Бешкапа, Муродобод, Ҳумо;
2 сектор: Бойтуби, Борлос, Миришкор, Тупор;
3 сектор: Ғулом Ғулом, Қорақўйли, Орлот, Чинортепа;
4 сектор: Мохпар, Соҳибкор, Ҳазарбобо, Янгиравот;
Ҳурматли иштихонликлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун ўтказиладиган сайловларга бефарқ бўлманг ва ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг!
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати