Самарқандлик олимлар Амир Темурнинг шажараси жадвалини тузиб чиқишди
Амир Темур мақбараси ходимлари темуршунос олим Турғун Файзиевнинг 1995 йилда чоп этилган "Темурийлар шажараси" китоби асосида Соҳибқирон шажараси жадвалини тузишди.
Мақбара илмий ходими Мадина Салимованинг Zarnews.uz‘га маълум қилишича, Амир Темур сулоласи вакиллари Мовароуннаҳр, Эрон, Озарбайжон, Ироқ, Афғонистон ва Ҳиндистонни 488 йил (1370-1506; 1526-1858 йиллар) идора қилиб, мазкур мамлакатлар халқлари тарихида сезиларли даражада из қолдирган.