Мурожаат ечим топди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мурожаат ечим топди

25- июнь куни Чимқўрғон МФЙдаги 14-мактабда ўтказилган сайёр қабулда Иштихон туман хокими Фазлиддин Рузиевга Чимқўрғон МФЙ, Камар қишлоғида яшовчи фуқаролар номидан вакил сифатида  Учкун Умиров томонидан Чимқўрғон МФЙ, Камар қишлоғидаги қабристон йўлини баҳор фаслидаги ёмғир сувлари ювиб кетганлиги, дафн маросимлари ўтказиш жараёнида қабристонга кириш қисми катта йўл бўйида бўлганлиги сабабли автомобилларни вақтинчалик тўхташи учун  жой йуқлиги фуқароларга кўплаб ноқўлайликлар тўғдираётганлигидан нарози бўлаётганлиги юзасидан мурожаат қилган эди.

Муаммо туман Кенгаши депутатлари томонидан жойида ўрганиб чиқилиб, автомобиллар туриш учун йўл четидан тураргоҳ очилди. Қабристон кириш қисмига қувур ётқизилиб, йўл барпо этилди. Мурожаатнинг тез суръатларда бажарилганлиги учун Камар қишлоғи аҳолиси туман ҳокими Фазлиддин Рузиевдан миннатдор бўлишди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM