Туманнинг асосий драйверларидан бири узумчиликдир

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Иштихон овози" газетаси таҳририятида бўлиб ўтган навбатдаги  матбуот анжуманида Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Бобоев иштирок этди.
 
Бугунги кунда тумандаги 62 та маҳалларга бириктирилган хоким ёрдамчилари томонидан хонадонма-хонадон кириб чиқиб, маҳалланинг ўсиш нуқталари яъни ихтисослашуви аниқлаб олинди. 
Туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда асосий драйвер йўналишни белгилаб олдик. Булар: 
-хизматлар соҳасида: савдо ва маъиший хизмат кўрсатиш 
-қишлок хўжалигида: узумчилик ва хонадонларда чорвачилик сохалари ривожлантириш. 
Туманнинг асосий драйверларидан бири узумчилик бўлиб, ушбу йўналиш бўйича 20 та маҳалла танлаб олинди. 
Ушбу маҳаллаларнинг 3 таси 1-сектор, 9 таси 2-сектор ва қолган 
8 таси 3 ва 4 секторлар ҳисобига тўғри келади.
Шунингдек:
-16 та маҳалла чорвачилик;
-9 та маҳалла хизмат кўрсатиш 
(асосан туман маркази ва митан шаҳарчасида жойлашган маҳаллалардан иборат); 
-9 та картошка етиштириш;
- 2 та қуртчилик;
- 2 та памидор етиштириш;
-1 та Паррандачилик;
-1 та иссиқхона;
-1 та озиқ-овқат;
-1 та уруғчилик йўналишларга ихтисослашганлиги белгилаб олинди.
Хатловлар натижасига кўра хонадонбай юриш орқали мавжуд муаммолар ва инфратузилмалар аниқлаб чиқилди.
Бундан ташқари мазкур маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти улардаги яратилган иш ўринлари, тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган кредит маблағлари, ишсиз ёшларни тадбиркорларга бириктириш, уларни касбга ўргатиш орқали тадбиркорликка жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни доимий даромадга эга бўлиши учун барча зарурий чоралар ишлаб чиқилмоқда.
 Бунинг натижасида мазкур маҳаллаларда ишлаб чиқилган драйверлар асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг йўл очиш орқали камбағалликни қисқартиришга эришилади.
Бунда асосий восита бўлиб Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги ажратилиши белгиланган 70,4 млрд.сўм имтиёзли кредитлар, Призидентимизнинг 20-сон қарорлари асосида деҳқон хўжалиги учун ажратилган 392 гектар ер майдонлари ҳамда инвестиция дастурлари асосида ишга тушириш режалаштирилган лойиҳалар ҳисобига амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектлари бўйича
2021 йил 1 май ҳолатига туманда  давлат  руйхатдан  ўтиб, фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари сони 6 583 та, шундан,
  - 2537 та юридик корхоналар
 - 4046 та якка тартибдаги тадбиркор мавжуд
Йил бошидан бери 280 та юридик 2904 та (ЯТТ) давлат рўйхатидан ўтказилиб фаолиятини бошлади.
 Йил якунига қадар яна 408 та юридик ва 607 та Якка тартибдаги жами 1015 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни режа қилиб олганмиз.
Давлат инвестиция дастури доирасида қиймати 25,6 млрд сўмлик 10 та лойиҳа, 273 та иш ўринлари;
Ҳудудий инвестиция дастурларига асосан туманда 
272,4 млрд. сўмлик 31 та лойиҳаларда 647 та янги иш ўринлари яратилади.
 Шундан,
ПҚ-72 сонли қарор асосида умумий қймати қиймати 7,7 млн.АҚШдолларлик 2 та лойиҳа, 120 та иш ўринлари;
Худудий дастур доирасида қиймати 183,2 млрд сўмлик 29 та лойиҳалар ҳисобига 527 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Дастурдан ташқари қўшимча равишда 25 та лойиҳа қиймати 
185,5 млрд сўмлик, 89 та янги иш ўринлари яратиш белгилаб олинган; 
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ҳудудий дастурлар доирасида қиймати 25,2 млрд. сўмлик иш ўринлари 71 та бўлган 9 та лойиҳалар ҳамда дастурдан ташқари 2,2 млрд. сўмлик иш ўринлари 15 та бўлган 2 та лойиҳалар белгиланган муддатидан олдин ишга туширилди.
Мисол учун; “Муқимтош" МЧЖ томонидан умимий қиймати 10,0 млрд.сўм(ўз маблағи 8,6 млрд.сўм, банк кредити 1,4 млрд.сўм) “Маиший хизмат кўрсатиш маркази ва истироҳат боғи” ташкил этиш орқали 25 та янги иш ўринлари яратилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида дастур доирасида 40,5 млрд. сўмлик 21 та лойиҳалар ишга туширилиб 86 та янги иш ўринлари ва Дастурдан ташқари 4,5 млрд сўмлик 8 та лойиҳа ишга туширилиб 30 та янги иш ўринлари яратилади.
жорий йилнинг январ-апрел ойларида жами 2,4 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди.
Экспорт кўрсаткичлари бўйича Туманнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда мазкур режа 21,1 млн.долларга  белгилаб олинди.  Шундан, саноатда 16,4 млн. доллар, қишлоқ хўжалигида 4,6 млн.долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.

Жорий йилнинг 10 май ҳолатига 8,1 млн.доллар шундан, саноатда 6,6 млн.доллар, қишлоқ хўжалигида 1,5 млн.доллар экспорт амалга оширилди. Ҳозирда тумандаги экспортёр корхоналар сони 17 тага етиб уларни 3 та си саноат, қолган 14 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади. Экспорт географияси 18 та давлатга кенгайди. 2022 йилнинг январ-май ойларида 11 та корхона томонидан 14 та давлатга 12 турдаги  маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Шунингдек, Туманимиз аҳолсини кенг қамровли ислоҳотларда таклифлари, жойлардаги мавжуд масасалалар ечимида ўзининг ҳиссасини “Очиқ бюджет” лойиҳаси орқали ҳам ошиб бормоқда. Шу йил 5-мартдан 1 апрелга қадар ўтказилган овоз бериш жараёнига 132 та таклифлар жойлаштирилиб улардан 12 та таклиф ғолиб деб топилди ва молиялаштириш учун 5,1 млрд.сўм маблағлар ажратилиши Халқ депутатлари туман кенгаши томонидан маъқулланди.

Мисол учун: Ушбу танловда 1-ўринни олган  Иштихон туман 1-ИДУМга 100 та парта ва фаоллар залига 150 та ўриндиқ, 2 дона электрон доска олиш таклифи 4453 та овоз билан 1-ўринни;
Туманнинг чекка ҳудуди Бойтуби МФЙ Питов қишлоғи 2 км ички йўлини асфалт қилиш таклифи 3169 та овоз билан 5 ўринни эгаллади.
Бундан туманимиз аҳолиси фаол ва энг асосийси яратилаётган имконият ва шароитларда умумий манфаат, аҳоли розилиги ётибди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
Жорий йилда 40 267 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш режалаштирилган,
1-ярим йиллик режаси 21.111 та бўлиб, бугунгача 16 312 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.(77,3 %)
Шундан:
Қурилиш, транспорт ва коммунал соҳада 1-ярим йилликда режаси 380 нафардан бугунгача  276 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. (72,7 %);
Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш соҳада режалаштирилган 32 та иш ўринлари 72 тага бажарилди. (225,0 %);
- Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги 13 929 та режа бугунгача 9 022 тани ташкил қилди. (64,8 %)
- Молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш соҳадаги 6 654 та режа бугунгача 6 802 тага бажарилди.. (102,2 %)
- Шунингдек, туризм ва маданият соҳасидаги 1-ярим йиллик режаси 117 та бўлиб, бугунгача 140 тани ташкил қилди. (119,9 %)
 
Матбуот анжумани якунида И.Бобоев журналист ва блогерлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM