Мусиқа мактаби ўқувчилари учун тўлов миқдори белгиланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида 2016-2020 йилларда аҳоли зич яшовчи массивларда жами 14 700 ўринли 98 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари барпо қилиш кўзда тутилган. Шундан 2016 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган 18 та болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳудудлар бўйича манзилли дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларига болалар қамровини ошириш мақсадида тўлов тизими такомиллаштирилди. Эндиликда мусиқа йўналишида 1 нафар ўқувчи учун Тошкент шаҳрида энг кам иш ҳақининг 75% (97 680 сўм), вилоят марказларида 50% (65 120 сўм), Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа аҳоли пунктлари 30% (39 072 сўм) қилиб белгиланди.

Санъат йўналишида 1 нафар ўқувчи учун Тошкент шаҳрида энг кам иш ҳақининг 50% (65 120 сўм), вилоят марказларида 30% (39 072 сўм), Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа аҳоли пунктларида 20% (26 048 сўм) қилиб белгиланди.

Шунингдек, бир оиладан 2 ёки ундан ортиқ болалар таълим олса, уларнинг ҳар бирига белгиланган бадал тўловининг 70% миқдорида тўланади. Халқаро ва Республика танловлари ғолиблари бир йил муддатга тўловдан озод этилади. manba: samarkand.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM