Депутат ёшлар ҳузурида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Дилмурод Саъдуллаев яқинда Иштихон Педагогика коллежиўқувчилари билан учрашди. Тадбирда мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик, ёшларга бўлган эътибор, жамиятимиз тараққиётини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар яна бир карра қайд этилиши билан бирга дунёда бўлаётган воқеалар, турли ёт ғоялардан огоҳ бўлиш  ҳақида депутат маърузаси тингланди.

Шунингдек, тадбирда туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси бошлиғи Э.Жабборов ҳам иштирок этди ва "Диний экстремизм ва терроризм ҳақидаги асосий тушунчалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ҳозирги вақтда фаолият кўрсатаётган экстремистик ва террористик гуруҳлар ҳамда қонунчилигимизда бу турдаги  жиноятлар учун назарда тутилган жавобгарлик" деган мавзуда маъруза қилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM