ДЕҲҚОНЧИЛИКДА МУҲИМ ОМИЛ

Image_tadbir: 

  
ДЕҲҚОНЧИЛИКДА МУҲИМ ОМИЛ
¤йлаб кўринг, ўтган йилларни бирма-бир таҳлил қилинг, деҳқонга ҳамма вақт ҳам осон кечмаган.Ґар йили ҳам  кутилмаган синовларни ортда қолдиришга тўғри келади.Гоҳида баҳор жуда серёғин келиб шоширса гоҳида қуруқ келиб минг хавотирга қўяди. Бу йил сув жуда танқис бўлди. Ґар  қатра сувдан тежаб-тергаб фойдаланишга тўғри келди. Деярли барча қишлоқ хўжалик ходимлари ҳам давлатимиз раҳбари таъкидлаган "Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширин эканлигини  барчамиз яхши биламиз. Деҳқон бу-ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам  таянчи, десак  ҳеч қандай муболаға бўлмайди" деган ишонч, ҳурмат ифодаланган  сўзлари далада тер тўкиб меҳнат қилаётган  деҳқонларга куч- ғайрат бағишлади. Тадбиркорлик билан иш юритиш, ҳисоб-китобни ўрнига қўйиб ишлаш  ғалла етиштиришда ҳам муҳим омил эканлиги исботланди.
Тажриба,маҳорат ишга солинди.Маҳаллий ўғит экинларга "қувват"  бўлди, "шарбат" усули ўз кучини кўрсатди десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Шу тариқа буғдойларимиз авжи кўз қувонадиган бўлиб ўсди.  Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак баракали ҳосил яратилди.
Бу йил  мавжуд 7505 гектар майдонга шароитга мос бўлган буғдойнинг энг серҳол, қурғоқчиликка чидамли бўлган "Давр", "Таня", "Краснодар-99", "Васса"  навлари экилди. Унинг 1014 гектари уруғлик ҳисобланади.Шартномавий режадаги 19 минг 20 тонна ўрнига, 22 минг 374 тонна сара дон топширилди.Туманда  ғалла топшириш режаси ортиғи билан, яъни 118 фоизга уддаланди.
Баракали хирмонга тумандаги "Равот қўрғони" ММТП (раиси Чўли Јиличев) мавжуд 534 гектар майдондан 3658 тонна, ҳосилдорликни гектар бошига 68,5 центнерга, "Навоий" ММТП (раиси Абдураззоқ Жумаев)  608 гектар майдондан 3952 тонна, бу ҳар гектаридан  65 центнерга етказиб барчага ибрат бўлдилар. Шунингдек, "Бешлик Жавоҳири" ММТП  (раиси  Отамурод Воҳидов),  "Техника сардори" ММТП (раиси Јаҳрамон Рўзимуродов), "Минглар қўрғони"  ММТП раиси (Шавкат Тўйчиев)лар дон хирмонининг юксалишига  муносиб улушларини  қўшдилар.
Айниқса  "Асалчи Элдор", "Саидрасул бобо Сайимназаров", "Холтуркман", "Шўртан пахтакори", "Суюн бобо Жўраев", "Пахтакор Азамат" каби фермер хўжаликлари гектар бошига ҳосилдорликни 70 центнердан ошириб вилоят,республикада илғорлар сафидан ўрин олганлигини фахр билан тилга олиш ўринлидир. Бу хўжаликларда йил давомида иш унумли ташкил этилди, агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилди, эътиборсизликка асло йўл қўйилмади.
Деҳқоннинг машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида саранжомлаш ҳам жуда масъулиятли иш. Отряд раҳбарлари Иштихон телекоммуникация боғланмаси бошлиғи Абдуалим     Ражаббоев, "Файзобод" агрофирма раиси Музаффар Маматовлар    далада ишни уюшқоқлик билан ташкил этдилар. Саидрасул Авазов, Умар Бобоқулов, Ислом Жуманазаров, Маҳмуд Худоёров, Фарҳод Гадоевлар кунлик ўримни  80-120 тоннагача  етказишга муваффақ бўлишди. Бундай вақтда  техникаларнинг унумли ишлаши учун аввало эҳтиёт қисмлар зарур. "Агротехсервис" МЧЖ директори Неъмат Шакаров, муҳандис Шодиёр Бобоназаров, ҳосилни қабул манзилгоҳларига етказишда "Иштихонблоксервис" МЧЖ раҳбари Мадиёр Товбоевлар ташкилотчилик кўрсатдилар.
Халқимизда "Дони мўлнинг кўнгли тўқ" деган ҳикматомуз сўз юради. Жуда қийин шароитда ҳам  туманимизда мўл дон ҳосили етиштирилди. Хирмонларимиз донга тўлди, элнинг дилини осойишталик қамради. Чунки ноннинг мўллиги, тўкинчилик, арзончилик, маъмурчилик ифодасидир. Бугун ғалла етиштиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган барча деҳқон,механизатор, сувчиларимиз, қисқаси барча қишлоқ хўжалик ходимларини зафар билан чин дилдан қутлаймиз!
Шуҳрат НЕГМАТОВ, 
туман ҳокими.

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM