“Фориш” тоғ полигонида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари учун йиғин бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Марказий ҳарбий округининг Фориш тоғ полигонида маҳаллий давлат ҳокимияти  органлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғин бошланди.

Йиғинда Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарлари мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўлган ҳолда иштирок этишмоқда. 25 ноябрга қадар давом этадиган йиғин давомида иштирокчилар жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва роли билан танишишади. Шунингдек, машғулотлар давомида алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт йўналишларида ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашади.  Энг муҳими, иштирокчилар оператив сафарбарлик, ахлоқий-руҳий, тактик тайёргарликлардан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлиб боришади.

 

Иштихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM