Иштихон туман ҳокими ҚАРОРИ ЛОЙИҲА

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида ҳамда шу мазмундаги Самарқанд вилоят ҳокимининг қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан: 

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йул қўйилган камчиликлар ва масалалар комплекси ўз вақтида ҳал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бир қанча раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

аҳоли турмуш даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гуруҳ (Салиев, Қучқоров) шакллантирилганлиги:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган пшлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда хар бир худуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул килинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-илова*га мувофиқ тасдиқлансин. Комплекс чора-тадбирларда:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин:

б) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа обьектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

бошқарма, корхона ва ташкилотлар бўйича –туман ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

туманнинг ҳар бир ҳудуди корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

5. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

6. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари:

туман қишлоқларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар худудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

туман электр таъминоти корхонаси (У.Жураев), 5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди (Ш.Шакаров) раҳбарлари билан биргаликда 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. Туман электр таъминоти корхонаси (У.Жураев), 5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди (Ш.Шакаров) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Ҳасанов ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Турдиев, туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (З.Абдуллаев), корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида шаҳарлар ва туманлар бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

10. Туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Ибрагимов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

11. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш туман бўлими (К.Насириддинов) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

12. туман комиссияси аъзолари иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

          13. туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 01 июлдаги 1805-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Турдиев, У.Исламов, А.Ҳасанов, Б.Байитов) зиммасига юклансин.

15. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлиги йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

16. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман ҳокими                                         Ш.Негматов

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM