Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Иштихон тумани ҳокими қарори

2018 у.г 24 август                                            № 2424-Қ                     Ishtixon sh.-г.Иштыхан

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида ҳамда шу мазмундаги Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан: 

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда йул қўйилган камчиликлар ва масалалар комплекси ўз вақтида ҳал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бир қанча раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

аҳоли турмуш даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гуруҳ (Салиев, Қучқоров) шакллантирилганлиги:

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган пшлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда хар бир худуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул килинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги.;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-илова*га мувофиқ тасдиқлансин. Комплекс чора-тадбирларда:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин:

б) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа обьектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

бошқарма, корхона ва ташкилотлар бўйича –туман ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

туманнинг ҳар бир ҳудуди корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

5. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

6. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари:

туман қишлоқларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар худудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

туман электр таъминоти корхонаси (У.Жураев), 5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди (Ш.Шакаров) раҳбарлари билан биргаликда 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. Туман электр таъминоти корхонаси (У.Жураев), 5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди (Ш.Шакаров) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Ҳасанов ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Турдиев, туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (З.Абдуллаев), корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида шаҳарлар ва туманлар бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

10. Туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Ибрагимов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

11. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш туман бўлими (К.Насириддинов) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

12. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

          13. туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
2018 йил 01 июлдаги 1805-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Турдиев, У.Исламов, А.Ҳасанов, Б.Байитов) зиммасига юклансин.

15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман ҳокими                                         Ш.Негматов

 

Туман ҳокимининг 2018 йил
24
августдаги 2424-Қ- сонли қарорига 1-илова

 

Туман иқтисодиёт тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

Т А Д Б И Р Л А Р   Р Е Ж А С И

 

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Бажаришга масъуллар

 

I.Туман иқтисодиёт тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёрлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

 

  1.  

Қуйидагилар юзасидан тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
(ҳар бир йўналиш бўйича масъул шахсларни ва бажариш муддатларини белгилаган ҳолда):

Тумандаги аҳоли яшаш пунктларини, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарни, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларини, ижтимоий соҳа муассасаларини тайёрлаш, шунингдек 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун уларни таъмирлаш бўйича;

бориш қийин бўлган, олис аҳоли яшаш пунктларида жойлашган аҳолини (суюқ газ билан таъминланган уй-жойларини иссиқ овқат тайёрлаш учун) суюқ газ, кўмир (4-илова), шунингдек ичимлик сувининг муқобил манбалари билан узлуксиз таъминлаш (ташиб келтириладиган сувни ҳисобга олган ҳолда).

30.09.2018 йил
 

Тумандаги корхона,ташкилот ва муассасалар

 

  1.  

Ташкилот ва корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ нефт, газконденсат, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташиб бериш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

30.09.2018 й.

Туман ҳокимлиги, туман ЭТК,  5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди, кўмир ёқилғиси етказиб бериш бўйича масъул ташкилот.

 

  1.  

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида табиий газ таъминотида узилишлар булиши кутилаётган аҳоли яшаш масканларини аниклаб, уй-жойлардаги аҳолиларга тасдикланган жадвал асосида кўмир етказиб бериш руйхатини тузиш.

 30.09.2018 й

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди, 

 кўмир ёқилғиси етказиб бериш бўйича масъул ташкилот.

 

  1.  

Тегишли ҳудудда аҳолига кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш механизми ва жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

30.09.2018 й

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди,

кўмир ёқилғиси етказиб бериш бўйича масъул ташкилот.

 

  1.  

Аҳоли томонидан кўмир ёқилғисини ишлатилишини назорат қилиш вазифаси юклатилган ҳолда, кўмир маҳсулоти етказиб берувчи-хўжалик юритувчи субъектни аниқлаш. У томонидан ёқилғини ўз вақтида олиб келишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш.

30.09.2018 й

У.Исламов - туман ҳокимининг ўринбосари, 5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди

 

 

  1.  

Тумандаги иқтисодиёт тармоқларини техник туз билан таъминлаш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда ишларни 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатга қадар якунлашни кўзда тутиш.

30.09.2018 й

Ж.Турдиев - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

У.Исламов - туман ҳокимининг ўринбосари

 

  1.  

Куз-қиш даврида энерготизимда юқори зўриқиш соатларида энергия истеъмолини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

30.09.2018 й

У.Исламов - туман ҳокимининг ўринбосари, туман электр таъминоти корхонаси, корхона, муассаса, ташкилотлар билан биргаликда

 

  1.  

         Куз-қиш даврида кучланишнинг энг юкори вактларида табиий газ, электр энергияси ва иссиклик энергияси истеъмолини камайтириш режимида ишлаш жадвалини ҳамда асосий асбоб ускуналарнинг таъмирлаш жадвалини ишлаб чикиш

 

30.09.2018 й

Туман электр таъминоти корхонаси,  5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди

 

  1.  

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида электр ва газ тармоғидан узлуксиз фойдаланиши зарур бўлган шаҳар учун муҳим ташкилотларни рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш

30.09.2018 й

У.Исламов - туман ҳокимининг ўринбосари,
туман электр таъминоти корхонаси

 

  1.  

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида электр ва газ тармоғидан узлуксиз фойдаланиши зарур бўлган Мудофаа учун муҳим объектларни рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш

 

30.09.2018 й

Туман электр таъминоти корхонаси,

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди

 

 

II. 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

 

1

Туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳоли яшаш пунктлари бўйича жорий куз–қиш мавсумида табиий газ етказиб беришда танқислик бўлиши кутилаётган ҳудудларга 2018/2019 йиллар учун суюлтирилган газ ресурслари ва тақсимланиши балансидан келиб чиқиб зарур суюлтирилган газ ажратиб бериш.

2018 йил
1 октябрдан 2019 йил
1 мартга қадар

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди

 

2

Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз табиий газ билан таъминлаш максадида худудлардаги газ тармоклари бўйича табиий газ узатиш жавдалини ишлаб чиқиш.

2018 йил                   25 сентябр

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди, туман иқтисод бўлими билан биргаликда

 

3

          Куз-қиш мавсумида аҳолига табиий газ етказиб беришни яхшилаш ҳамда иссиклик козонхоналарни каттик ва суюк ёкилгида узлуксиз ишлаши максадида иссиклик козонхоналари мавжуд ташкилот ва саноат корхоналари томонидан каттик ва суюк ёкилги захираларини яратиш.

2018 йил
1 октябрдан 2019 йил
1 мартга қадар

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди, 

 кўмир ёқилғиси етказиб бериш бўйича масъул ташкилот.

 

III. 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида кўпхонали уй-жой фондини барқарор ишлашини таъминлаш
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

1

1991 йилгача қурилган кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш дастурини бажариш учун ўз вақтида молиявий маблағларни ажратилишини  ҳамда уйларда манзилий рўйхат асосида мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш.

2018 йил
1 октябр

Туман ҳокимлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш туман бўлими

 

2

Уй-жойлар, бино ва иншоотларни ёнғин хавфсизлигининг техник меъёрларига жавоб беришини ўрганиб чиқиш.

2018 йил
1 октябрга қадар

Туман ИИБ ЁҲХ,

Туман бандликка кўмаклашиш маркази

 

3

Иссиқлик қуввати олмайдиган кўп қаватли уйларни сонини аниқлаш ва уларни иссиқлик билан таъминлаш чораларини кўриш.

2018 йил
1 октябрга қадар

Тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари

 

4

Кўп қаватли уй-жой фондини, ижтимоий соҳа объектларини хатловдан ўтказиш ва ўтказилган хатлов асосида том қисмларини мукаммал ва жорий таъмирланишини таъминлаш.

2018 йил
1 октябрга қадар

Тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари

 

5

           Турар жойларни киш мавсумига фойдаланиш учун  тайёргарлигини тугатиш, иссиклик тармокларини махсус копламалар билан коплаш билан боглик режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш, уй-жойларни иссиклик  билан таъминлаш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, мухандислик коммуникациялар жойлашган том ва ертўла кисмларини текширишни ҳамда таъмирлашни ташкиллаштириш, уй-жойларнинг кириш қисмларига темир эшиклар ўрнатилишини, том ва  ертўла қисмларини ёпиқ ва иссиқ сақланишини таъминлаш ва бажарилган ишларни худудий комиссиялар далолатномалари билан қабул қилишни таъминлаш

 

2018 йил

1 октябргача

Туман бандликка кўмаклашиш маркази, тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари

 

IV. 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга узлуксиз иссиқлик энергияси етказиб бериш чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

1

Туман худудидаги ташкилот ва корхоналаридаги иссиклик козонхоналарни фойдаланишнинг техник талабларига жавоб бериши холатларини ва табиий газда ишлашга тайёргарлигини урганиб чикиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган иссиклик козонхоналарни газ тармокларидан узиб куйиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш

2018 йил

25 сентябргача

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди

 

2

Сертификатланган қозон ва газ ёқиш мосламаларини қўллашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш, бунда куз-қиш мавсумига тайёрлиги бўйича тегишли далолатномаларни расмийлаштириш (2 ва 3 иловалар).

2018 йил
1 октябрга қадар

5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди

 

 

 

V. 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашини таъминлаш
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

 

1

        Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, коллежлар, поликлиникалар, ҚВП (қишлоқ врачлик пунктлари), шифохоналарни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришни якунлашга хизмат қилувчи чора-тадбирларни амалга ошириш. 

2018 йил

25 сентябргача

Туман тиббиёт бирлашмаси, туман ҳалқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш, туман  бандликка кўмаклашиш маркази.

2

Умумтаълим мактабларида, мактабгача ва мактабдан ташқари муассасалар, Тиббиёт бирлашмасидаги иссиқлик тизимини 2018/2019 йил қиш мавсумига  таъмирлаб фойдаланишга топшириш.

2018 йил

25 сентябргача

Туман ҳалқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва  туман Тиббиёт бирлашмасидаги ушбу масалага масъул шахслар

VI. Чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан мониторинг.

1

Ҳудудий комиссиялар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришнинг боришини кўриб чиқиш ва маълумотларни тақдим этиб бориш.

2018 йил ҳар 10 кунлик

Вазифасига кўра масъул шахслар ҳамда корхона, муассасалар  ташкилотлар.

               

 

Туман ҳокимининг 2018 йил
24 август
даги 2424-Қ- сонли қарорига 7-илова

 

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш

бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

 

Ш.Негматов                                    -туман ҳокими, комиссия раиси

 

Ж.Турдиев                                       -туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

                                                        комиссия раиси ўринбосари

 

У.Исламов                                       - туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                        комиссия раиси ўринбосари

 

А.Ҳасанов                                       - туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                        комиссия раиси ўринбосари

 

Б.Байитов                                        -туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                        комиссия раиси ўринбосари

 

А.Рузиқулов                                               -туман ҳокимлиги бош мутахассиси,

                                                         комиссия котиби

 

З.Эгамов                                          -туман ҳокимлиги бош мутахассиси в.в.б

 

К.Насириддинов                            -туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

 

И.Фозилов                                       -туман халқ таълими бўлими мудири

 

У.Суванов                                       -туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

 

С.Ибрагимов                                   -туман Молия бўлими мудири

 

З.Абдуллаев                                    -туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

 

Т.Ибрагимов                                   -туман ДСЭНМ бош врачи

 

У.Рузимуродов                              -туман ИИБ ЁХБ бошлиғи

 

Ш.Шакаров                                     5-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Иштихон ҳудуди бошлиғи

 

У.Жураев                                         -Туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи

 

Р.Шукуруллаев                              -Самарқанд “Сувоқова” ДУК

Иштихон филиали бошлиғи

 

Лавозимига кўра                           -тумандаги барча коллежлар директорлари

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига янги тасдиқланган ходим комиссия аъзоси ҳисобланади.

2015-2020 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM